Кайфиятни четга суриб ишга киришинг

Психология 13-03-2015

Кунларимизга бироз интилиш ва иштиёқ қўшамиз. Бирор унумли иш қиламан деган одамга кайфият ҳамиша ҳам фойда келтиравермайди. Масалан:

  • Сиз китоб ёзмоқчисиз ва буни ҳар кун эрталаб қилишни режалаштирдингиз. Бироқ ўша айтилган вақт келганида сиз ёқтирган сайтларингизга киришни истаб қоласиз. Натижада ёзгингиз келмай қолади. Шундай қилиб китоб ёзишни ортга сурасиз.
  • Бугун машғулотга аниқ боришни ўйладингиз, аммо бориш вақти келганда ўзингизни бирданига чарчагандек ҳис қиласиз. Ўйлаб туриб, уни эрта бажаришга қарор қиласиз.
  • Ўзингиз учун тузган овқатланиш тартибини бузиб, куннинг иккинчи қисмида қандайдир фойдасиз егуликни (чипс ёки печене) истеъмол қиласиз. Сабзавот ейишни эса хушламайсиз. Уларни, албатта, қоврилган, ёғли, ширин ёки аччиқ ҳолда истеъмол қилишни истайсиз. 

Кайфиятимизга режаларимизни бузиб, кундалик тартибимизга таъсир кўрсатишига имкон яратиб берамиз: ишни ортга чўзамиз, машғулотларни қилмай қўямиз, тартибсиз бўлиб қоламиз, нотўғри овқатланиб салбий одатларга ўрганиб қоламиз. Тугалланмаган вазифалар, дангасалик ва ўз-ўзингизни муҳокама қилиш сизнинг энг яқин “ланъатланган дўстлар”ингизга айланади.

Хўш, бу вазиятдан қандай қилиб чиқиб кетиш мумкин? Шундай доно йўлни танлангки, бажараётган ҳар бир ишингизнинг натижаси ўзингиз кутгандек бўлсин ёки ҳеч бўлмаганда бошқаларга фойдали бўлсин. Иш учун ўзингизни олдиндан тайёрланг ва ҳеч қандай кайфиятга берилманг. 

Олдингизга қўйган вазифани бажариш пайти келганда, “Хоҳламайман”, дея кўрманг. Унинг ўрнига қуйидаги гапларни айтинг:

  1. Бу менинг режам, мен уни бажаришим шарт.
  2. Бошладимми, уни якунлаганимда, албатта, хурсанд бўламан. Фақат биринчи қадамни ташласам бўлгани.
  3. Ўйлаб режалаштириб ўтиришим керак эмас. Қарор қабул қилиб бўлинган.
  4. Бу ўзим севадиган иш.
  5. Мен буни бошқалар учун намуна бўлсин деб ва дунёни яхши томонга ўзгартириш мақсадида қиляпман.
  6. Кел, дангасалик қопқонига тушмайлик.
  7. Вақт келди, ишни маромига етказиб бажарамиз. 

Энг яхши ёзувчилар, маҳоратли спортчилар ва омадли тадбиркорлар ўз ишини кайфиятига қараб эмас, балки у ўзларига ёққани учун қилишган. Улар ҳар куни севимли ишларини қилишган. Хуллас биз ҳам худди шундай қилишимиз керак: иш режамизни тузиб, унга амал қилишимиз, уларга белгиланган вақтдаёқ киришишимиз зарур. Натижада сиз оламшумул ишлар қила бошлайсиз, ўзингиз кутгандан кўра кўпроқ вазифаларни бажариб, тезкор бўласиз. Сизга фақат бир “мўъжизавий ҳаракат” керак ва ҳаммаси ижобий томонга ўзгара бошлайди.

Ўқишни тавсия этамиз: 

Бахтли одамларнинг 21 одати

Ўртаҳол ва бой одамлар орасидаги 10 та фарқ

Ёши ўттиздан ошганлар учун маслаҳатлар

Бу иллатлардан тезроқ қутулиш даркор

Қуш инида кўрганини қилади (Видео)



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ