Келажак футбол майдонлари

Футбол 3-02-2015

Дунёдаги энг машҳур спорт тури бўлган футболни ўйнаш фақатгина коптокнинг ўзи кифоя қилади. Бироқ, технология ривожланган сари ҳар бир соҳада қулайликлар яратилмоқда. Кўплаб турдаги футбол тўплари яратилмоқда. Майдонларнинг сифати ҳам юксак кўриниш касб этмоқда. Қуйида қурилишнинг ҳар хил босқичида турган футбол майдонлари билан танишишингиз мумкин. 

Бурсаспор жамоаси тез орада ўзининг "яшил тимсоҳлар" лақабига мос равишдаги майдонга эга бўлади. 

УЕФА кубоги шаклидаги бинога эга бўлган ЦСКА жамоасининг 30000 минг кишилик майдони лойиҳаси. 

Венгрия. Янги 68 минг нафар кишини сиғдира оладиган стадион 2018 йилда қуриб битказилади. 

Марсель. Stade Vélodrome - янги стадион бўлмаса-да, Евро-2016 арафасида қайта таъмирланди ҳамда 67 минг нафар мухлисни сиғдира оладиган майдонга айланди. 

Қатарда жойлашган балиқчилар кемаси шаклидаги стадион лойиҳаси. Майдон 2022 йилга қуриб битказилиши режалаштирилган. 

"Реал Мадрид". "Қироллик клуби"нинг майдони ҳам номига мос равишда бўлиши керак. 

Рома. Римлик архитекторлар иккинчи Колизейни қурмоқчи бўлишган кўринади. 

Жамоа рангида ясалган ҳамда 43 минг ўриндиққа эга бўлган "Спартак Москва" стадиони. 

"Тоттенхэм" клубига тегишли кенгайтирилган "Уайт Харт Лейн" майдони.

2016 йилда топширилиши кутилаётган "Сент-Этьен" клубининг стадиони. 

8 йилдан бери қурилаётган "Валенсия" клубининг 75 минг томошабинга мўлжалланган стадиони. 

Космик кема кўринишидаги "Зенит" жамоасининг стадиони 2018 йилги жаҳон чемпионатига қуриб битказилиши режалаштирилган. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ