Келажак уйлари: турар-жойлар бир неча йиллардан сўнг қай даражада ўзгаради?

Дизайн 19-09-2016

Совутгичда харидлар рўйхати туради, кўзгу эса қизларнинг пардоз қилишига ёрдам беради, деразалар эса об-ҳавога қараб қандай кийиниш кераклигини айтади. Келажак уйларига хуш келибсиз!

"Ақлли уй барча буйруқларни тушуна олади: «Эшикни ёп ва чироқларни ўчир». Ақлли уй барча оила аъзоларнинг овозини ва оҳангни ажрата олади.

Ошхона

Бувижонларимизнинг фикрича, микротўлқинли печ ва электрон қозонларнинг пайдо бўлиши — бу чинакам технологик мўъжиза. Бироқ технологияларнинг иштаҳаси карнай — бизларни бутунлай ўзгача ошхона ландшафтлари кутмоқда.

Албатта, тез кунда уй бекаларининг ёнида Moley ёки Care-O-bot каби роботсимон ёрдамчилар пайдо бўлиб қолмайди. Бироқ таом тайёрлаш ва маҳсулотларни сақлашга бўлган ёндошув тамоман ўзгаради.

Робот-бош-ошпаз Moley интернетдаги исталган рецептдан овқат тайёрлай олади.

2015 йилда маҳсулотларни аниқлай олувчи, уларнинг калориясини айтиб, рецептлар таклиф қилувчи ошхона столи лойиҳаси тақдим этилган эди.

Ҳозир бозорда кечиктирилган старт функцияси ва видеокамера билан интеллектуаль печли шкафлар мавжуд. Сиз уйга келаётганда телефон экранидан товуқ қандай пишаётганини томоша қилишингиз мумкин.

Совутгичлар ҳам ихчамроқ ва ақллироқ бўла бошлайди. Икки метрли қутиларга бошқа эҳтиёж қолмайди (уйларнинг катта мегаполисларга кўчиши натижасида улар кичиклашади).

2010 йил Халқаро енгил саноат дизайни танловида Мэттью Гилбрайд (Matthew Gilbride) модули ошхона режасини тақдим этган эди, унга кўра, токчалар бир вақтнинг ўзида совутгич, плита ва кондиционер ўрнини босади.

Совутгич сизнинг овқатланишингизни назорат қилади. Электрон белгилар қайси маҳсулот айнигани, қайси бири оз қолгани ҳақида хабар беради. Ҳар уч кунда сизнинг смартфонингизга харидлар рўйхати келиб туради.

Бозор бўйлаб оғир юк кўтариб юриш замонавий инсон учун бегона ишга айланади. Онлайн харидлар одатий ҳол бўлиб, биргина тугмани босишингиз билан барча маҳсулотлар олдингизда муҳайё бўлади.

Ювиниш хонаси

Таниқли футуролог Ян Пирсон (Ian Pearson) фикрича, 10–20 йилдан сўнг ювиниш хонасида жуда кўп датчик ва сенсорлар ишлай бошлайди.

Ҳожатхона столи олдига тўшалган гиламча оғирлигингиз, тана ҳарорати, юрак уриши ва бошқа нарсаларни ўлчайди.

Ақлли кўзгу нафақат саломатлик ҳақида балки ўзингиз ҳақида қайғуришингиз тўғрисида ҳам маслаҳат беради. Қандай қилиб ҳуснбузарларни йўқотиш керак? Қандай пардоз бугун мос келади? Бундай кўзгу прототипи CES-2015 кўргазмасида тақдим этилди.

Кўп эътибор экологияга қаратилади. Ҳозир ювиниш хоналарида сув ва энергия чиқимиини назорат қилишга ёрдам берувчи қурилмалар мавжуд. Келажакда бу жараёнлар автоматлаштирилади. Қурилма қанча сув зарур бўлса, шунча сув туширади, сизга қулай бўладиган сув ҳароратини таъминлаб беради. Шунингдек, сув канализация қувури бўйлаб кетмайди. Инсоният олдида муҳим вазифа турибди — тозалашни ўрганиш ва сувни қайта ишлатиш.

Хоналар

Хоналардаги барча мебеллар енгил, ихчам ва кўпфункциональ бўла бошлайди. Биргина уриниш билан стол-трансформер иш столидан овқатланадиган столга айланади, каравот эса диванга.

Интерьер будущего

Ақлли хоналар уйқуга ётишингиздан аввал сизнинг дам олишингиз ҳақида қайғуради. Хонани шамоллатиш учун кондиционерни ёқади, организм мелатонин — уйқу гармонини ишлаб чиқариши учун дераза пардаларини маҳкам қилиб ёпади.

Муҳим нарса — ёритиш. Ёруғликнинг сунъий манбалари инсон ритмига бўйсунади.

Келажак уйларидаги деразалар янада кўпаяди. Улар кўпроқ куёш нури таратиб, максималь табиий рангларни ўтказиб, қўшимча функцияларни ишлаб чиқаради.

MeteoGlass опцияли Kaleva компаниясининг деразалари об-ҳаво индикаторига эга. Ҳарорат ойнанинг ўзида акс этади.

Бугун шапка кийиш учун энди интернетдан ҳавони қидириш шарт эмас. Ойнага қарашнинг ўзи етади.

MeteoGlass индикатори ҳар қандай ёруғликда ишлайди. Кечаси уйқуга халақит бермаслик учун автоматик тарзда сустлашади.

Икки режимдан бирини танлаш мумкин:

• Фақат актуаль ҳарорат даражасини ёритиш;

• −30 °C дан жорий ҳароратни ёритиш.

Бу деразаларнинг ишлаш тамойили жуда оддий. Кўчада ҳарорат ва ёруғлик датчиклари ишлайди ва улар об-ҳаво ҳақидаги аниқ маълумотларни тўплайди.

Келажакнинг янги имкониятлари —MeteoGlass опцияли деразалар.

Об-ҳаво индикаторили деразалар барча учун мунтазир бўлган эски ихтиро. Уларни Kaleva компанияси ишлаб чиқаради ва кўпроқ эътиборни инновацион ойна тизимларини ишлаб чиқаришга қаратади. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ