Китоб моҳиятини англашга ёрдам берадиган 4 ёндашув

Ёзувчилар 31-10-2018

Китоблар олами – сайёрадаги энг консерватив олам бўлса керак. Ҳар иккинчи китобхон китоб борасида танқидларга учрайди: керакли адабиётни ўқимаяпсан, қизиқарли бўлмаган китобни ярмида ташлаб кетдинг, ахир уни охиригача ўқишинг керак эди-ку! Мутолаага осонроқ муносабатда бўлиб, кўпроқ нарсани эслаб қолиш ва албатта ундан завқ олишда ёрдам берадиган ёндашувлар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Фото: Unsplash

Китобни якунлашингиз шарт эмас

Балки китоб қизиқарли бўлиб чиқмагандир? У ҳолда қимматли вақтни сарф этишдан не маъно? Яхшиси бошқа қизиқроқ китоб мутолаасини бошлаган маъқул. Иккинчи сабаб асосан нон-фикшен жанридаги илмий-оммабоп китобларга тегишли. Баъзида китобнинг муайян жиҳатларига қизиқасиз, бироқ ичингиздаги бошқа бир овоз барини ўқишга мажбурлайди. Унга қулоқ солманг. Кераклисини ўқинг. Вақтни беҳуда сарфламанг.

Маълумотни ўзлаштиринг

Балки, замонавий одам кунига 500 мингга яқин сўздан фойдаланишини тасаввур этиш қийиндир. Бу «Уруш ва тинчлик» ҳажмидан ортади. Гап китоблар, интернетдаги маълумотлар ва бошқалар ҳақида. Ахборот дунёсининг энг катта муаммоси: маълумотларнинг кичик қисминигина ўзлаштирамиз. Шунинг учун ўқилган китоб бир неча кундан кейин хаёлимиздан кўтарилади.

Маълумотни ўзлаштиришни ўрганинг. Унинг устида ишланг. Билиб олган фактларингиз ҳақида ўйланг. Дўстларингиз билан муҳокама қилинг. Ўз ижтимоий тармоқларингизда бу ҳақида ёзинг. Маълумотга қанча кўп вақт сарфласангиз, у хотирангизда узоқ вақтга ўрин топиш эҳтимоли ортади.

Фото: Unsplash

Парчаларни қайтадан ўқинг

Бу кўпинча нон-фикшен китобларга тегишли. Агар бирор маълумотни ёдда қолдиришни истасангиз, китобни ўқиб бўлгач, эртаси куни энг муҳим жойларини қайтадан ўқиш тавсия этилади. Маълумотни қайта ўзлаштириш билан бирга бу ўқилганларни яхшироқ эслаб қолишда ёрдам беради.

Мутолаага инструмент каби муносабатда бўлинг

Мутолаа маълумотни ўзлаштиришнинг бошқа усуллари каби бизга билим ва кўникма олишда зарур. Буни англасангиз, мутолаа жараёнига хотиржамлик билан муносабатда бўласиз.

Сиз китобларни  ёқтирасизми? Уларга муносабатингиз қандай?



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ