Китоблар оламига саёҳат: дунёдаги энг замонавий кутубхоналар

Саёҳат 22-04-2017

Яхши китобни чиройли кутубхонада ўқиш — бу, албатта, идеал уйғунлик. 2017 йилда AIA / ALA Library Building Awards танловида одамни лол қолдирувчи 8 кутубхона ғолиб бўлди.

Америка архитектура институти (AIA) ва Америка кутубхона ассоциацияси (ALA) билан биргаликда кутубхоналарнинг энг яхши архитектура лойиҳаларини танлаб олди. Бино дунёнинг исталган бурчагида бўлиши мумкин, бироқ архитектор Американинг лицензиясига эга бўлиши керак. 

Бостон жамоат кутубхонаси, Марказий кутубхонанинг таъмирлаш лойиҳаси

Бостон жамоат кутубхонасининг марказий филиалини икки йилда қайтадан ташкил этишди. Бино 1895 йилда қурилган тошли бункердан иборат янги қанотга эга бўлди. Эндиликда нурли хона янги майдонга эшик очади. 

 Коламбус Метрополитан кутубхонаси, Уайтхолл филиали

Кутубхона Оҳайода, марказий Коламбус туманининг чеккасида жойлашган. Бу нафақат билимлар ибодатхонаси, балки ижтимоий ҳаёт маркази ҳамдир. Бино ичида катта ёруғ майдон бўлиб, жавон тўла китоблар жойлашган. Шунингдек, болалар ва ўсмирлар ҳудуди, очиқ компьютерлар ва сокин хоналар мавжуд.  

Бостон жамоат кутубхонаси, шарқий филиал 

Шарқий Бостоннинг янги кутубхонасида катталар, ўсмирлар ва болалар учун ҳудудларга бўлинган битта майдон ажратилган. Устунларсиз қурилган тўлқинсимон том қисми ўқиш залида қуёш нури оқимини чеклаб туради. 

Латвия миллий кутубхонаси

Янги кутубхона майдони — 182 минг. м². Унинг вазифаси мамлакатнинг маданий меросини сақлаб, ҳимоя қилиб, оммага тақдим этиш ҳисобланади. Бу ерда архивларни рақамлаштиришга сўнгги технологиялар жавоб беради, бино эса Риганинг энг чиройли қадамжосига айланган. 

Нью-Йорк жамоат кутубхонаси, Стэплтондаги филиал, таъмирлаш ва кенгайтириш


Даставвал бир хонадан иборат бўлган Стэплтондаги кутубхонани кенгайтириш шаҳар ҳаётини яхшилаш учун қўйилган қадамлардан бири бўлди. Бино ёғочдан қурилган бўлиб, унда эски ва янги хоналар бирлашган. 

Роза Ф. Келлер кутубхонаси ва жамоат маркази, Янги Орлеан 

Кутубхона Нью-Орлеанда, Бродмур туманида жойлашган. Уни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад - Катрина тўфонидан сўнг қайта тикланишнинг рамзини акс эттиришдир. Шаҳарнинг собиқ мэри бу ерда яшил ҳудудни қолдиришни режалаштирган эди, бироқ аҳоли аввалги кутубхонани қайта қуришни талаб қилди. 

Орегон университетининг Аллан Прайс илмий-тадқиқот маркази кутубхонаси, қайта қуриш/кенгайтириш 

Мазкур кутутбхонани лойиҳалаштириш ишларида олийгоҳ талабалари иштирок этишган. Хонага табиий ёруғликни камроқ тушириш мақсадида бино ер остида жойлашган. Босма маҳсулотлар билан банд майдон қисқарган  — эндиликда кутубхонада талабалар ҳаётини қўллаб-қувватлаш энг устувор мақсад этиб белгиланган.

Варинадаги кутубхона, Виржиния 

Кутубхона аввал турар-жой бўлган ҳудудда жойлашган бўлиб, биринчи навбатда, маҳаллий ҳамжамиятнинг эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилган. Лойиҳа муаллифлари бино атрофидаги ҳудудга тегинмасликка ва деразалардан атроф яхши кўринишига ҳаракат қилишган.   



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ