Кока-Колани қўллаш усуллари

Оммабоп 7-02-2015

Баъзиларнинг фикрича, Кока-Колани нафақат ичимлик сифатида қўллаш мумкин. Xabardor.uz ресурси ижодкорлари ушбу ичимликдан фойдаланса бўладиган турли-туман вазиятларни тасаввур қилиб кўришди. Маълум бўлишича, Кока-Кола фақатгина иштаҳаочар восита эмас. У уй йиғиштирда ҳам, тозаликни сақлашда ҳам асқатиши мумкин экан. Кока-Колани бу йўналишда қандай ишлатишни қуйидаги суратлардан билиб оласиз.

1. Кока-Кола ва ипак сочлар

Кола сочларнинг сифатига яхши таъсир қилади. Шу боис айримлар уни соч ювиш воситаси сифатида ишлатади. Бу сочларга жило ва юмшоқлик бахш этади.

2. Кока-Кола ва кир ювиш

Кола кир ювиш воситаси сифатида ҳам ишлатилиши мумкин. У кийимдаги доғларни кеткизиши кўп бора синалган.

3. Кока-Кола ва гуллар

Колани пестицид сифатида ишлатиш ҳам мумкин экан. Уй гулларини зараркунандалардан асраш учун ичимликни бирор идишга қўйиб, гул туваклари олдига қўйишнинг ўзи кифоя экан. Кола ҳиди ўргимчакларнинг, қўнғизларнинг диққатини тортади. Тузоққа тушган зараркунандалар у ердан чиқа олмайди.

4. Кока-Кола ва тамба (болт)

Кола занглаган тамба ва михларни бўшатиши мумкин.

5. Кока-Кола ва машина моторлари

Мишмишларга қараганда, Кола 20 йилдан буён юк ташувчи машиналар моторларини тозалаш учун ишлатилади.

6. Кока-Кола ва пазандалик сирлари

Ресурсда келтирилган яна бир услубга кўра, ичимликни кетчуп билан аралаштириб, кабоб учун ажойиб қайла тайёрлаш мумкин.

7. Кока-Кола ва идиш-товоқ ювиш

Ичимликни қозонга қуйиб, паст оловда бир соат иситса, қозон барча доғлардан ҳоли бўлар экан.

8. Кока-Кола ва ойна тозалаш

Ичимлик ёрдамида автомашина ойналарини ҳам тозалаш мумкин экан. Аммо ундан ойна юзасида шакар излари қолиб кетиши мумкин.

9. Кока-Кола ва заргарлик буюмлари

Идиш-товоқни, ойнани ва ҳаттоки машина моторини тозалаган Кола қимматбаҳо буюмларга ҳам худди шундай таъсир кўрсатар экан.

10. Кока-Кола ва тиббиёт

Колани оғриқ қолдирувчи восита сифатида ҳам ишлатса бўлар экан. Жароҳатга ичимлик тўкилса бас.

Ўқишни тавсия этамиз:

Coca-Cola дунёда фақат ва фақат эзгулик бўлишини истамоқда

Коланинг зарари инсонда жонли исботланди

“Coca-Cola” музейи ҳақида эшитганмисиз?



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ