Коланинг зарари инсонда жонли исботланди

Саломатлик 8-01-2015

50 ёшли Жорж Прайор “Coca Cola” инсон организмига қай даражада зарар кўрсатишини бутун дунёга исботлашга уринди. У ғалати парҳез тутди. Яъни, 1 ой давомида ҳар куни 10 банкадан кола ичди.

Ҳар бир банкада 35 г шакар борлигини инобатга оладиган бўлсак, у ҳар куни 350 г шакар қабул қилган. Бу эса 70 бўлак оқ қанд деганидир. Ва бундай парҳезнинг оқибати қайғули бўлди.  

Олдинги Жоржнинг чайир қадди-қомати тубдан ўзгарди. Кола ичиш одати унга қоринча совға қилди, вазни эса 67 кг.дан 76 кг.га ошди. Қон босими 129/77дан 145/96га кўтарилди. Бу каби ўзгаришлар организмдаги юрак-қон-томир касалликлари ва инсульт хавфини оширади. 

Жорж эндиликда ҳатто колага ружу қўйгани ва қарам бўлиб қолганидан хавотирланмоқда. У одатий, яъни паст даражадаги углеводли, ёғсиз гўшт,  резавор ва сабзавотли овқатланиш тарзига қайтмоқчи. Бироқ у ширинлик ейиш истагидан қутулолмаяпти.

Жорж ўз шахсий натижаларига кўра инсонларга шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотлар истеъмол қилишни чеклашни тавсия этмоқда. 

“Инсонлар шакарнинг соғлиққа қандай кучли таъсир кўрсатишини билиши керак. Мен бу тажрибани айнан шу нарсани кўрсатиш ва бу масалани ўйлаб кўришлари учун ўтказдим”. 

Жорж ҳаммаси тугаганида бундай тажрибани ҳеч қачон қайта ўтказмаслигини айтмоқда. 

Жорж — икки боланинг отаси ва айнан шунинг учун ҳам у шакарнинг ошиб кетиши болаларга таъсир қилишидан хавотирда. 

“Болалар кола ичмаслиги керак. Тадқиқот кўрсатишича, ширин ичимликлар иккинчи турдаги диабетнинг асосий сабабидир. Шунингдек болаларнинг тишидаги муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Газланган ичимликлар болалар семизлиги эпидемиясини тарқатмоқда. Бундан ташқари, у саратон, инсульт ва юрак касалликлари каби жиддий хасталикларни ҳам келтириб чиқаради. Менинг фикримча, диабет ва юрак-қон-томир касалликларига чалинганлар ўзларига ёрдам беришни, шунчаки шакар қабул қилишни тўхтатиш лозимлигини билишмайди”.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ