Компания фаолиятида самарадорликни ошириш усуллари

Компания 13-05-2015

XABARDOR.UZSkillshare компаниясидаги Эрик Ма стартап ҳаётининг дастлабки босқичида жамоа фаолиятини оптималлаштириш усуллари ҳақида сўзлаб берди.

Стартапни йўлга қуяётган бўлсангиз, бошланғич пайтларда ҳамма нарса сизга қарши ишлайди. Ресурслар, вақт етмайди ва доимий равишда янги-янги машаққатлар пайдо бўлади, уларнинг охири йўқдек гўё. Бироқ улардан тўғри фойдаланилса, синовлар жамоангиз учун қимматли активларга айланиши мумкин. Қарор қабул қилишга масъул бўлган одамларнинг минимал миқдори, минимал даражадаги бюрократия, унча катта бўлмаган мижозлар базаси компаниянгиз инерциясини камайтиради – ташкилий маънода ҳам, маҳсулот маъносида ҳам, бу эса сизга бошқа рақобатчиларингизга қараганда тезроқ ҳаракатлашиш имконини беради.

Skillshareда биздан кўпинча маҳсулотни самарали етказиш учун нима қилишимизни сўрашади. Маҳсулот инжиниринги билан шуғулланувчи жамоада бор-йўғи 9 киши ишлашини эшитиб ҳайратланишади, улар  бу билан камида 50 киши шуғулланади, дея ўйлашади. Биз учун асосий нарса нафақат тезлик, балки самарадорликни оптималлаштириш бўлган. Агар йўналиш нотўғри танланса, тезкор тараққиёт ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаслигини дарҳол англадик. Шунинг учун самарадорликни жамоамизнинг рақобатлаша оладиган устунлигига айлантириш мақсадида унга катта миқдордаги воситалар сарфладик.

Маҳсулот инжиниринги билан шуғулланувчи жамоа сифатида самарадорликка эришиш йўлида ёрдам берувчи 5 та энг яхши ғоя мана шулардан иборат:

Йўналишингизни яхши билинг

Жамаодаги самарадорлик ҳақида гапиришдан аввал, нима билан шуғулланаётганингизни яхши билиш жуда муҳим саналади. Сиз ҳамма нарсани олдиндан режалаштиришингиз, умумий стратегияни чизиб чиқишингиз ва жамоанинг асосий мақсадларини белгилаб олишингиз лозим.  Бу жамонинг ҳар бир аъзоси учун у нима устида ишлаётгани ва компанияга у қандай кўринишда ёрдам бераётганини тушунишда ёрдам беради. Сизнинг мақсадингиз жамоа аъоларининг ҳар бири учун тушунарли бўлганида, уларнинг қарор қабул қилиш жараёни тезлашади ва бир-бирлари ҳамда ўзларининг жамоадаги ўрниларини яхшироқ тушуна бошлайдилар. Қандайдир қизиқ бўлмаган машғулот улар учун маънога эга бўлади, уларнинг умумий стратегиядаги роли аниқлаб олинади. Шунингдек, сиз муайян ғояларнинг устунликлари бўйича бўладиган муҳокамаларни ҳам қисқартирган бўласиз, жамоа бир хил йўналишда ҳаракатланишда давом этади.

 

Асбоблар ва автоматлаштириш воситаларига сармоя киритинг

Жамоа амалга ошириши мумкин бўлган энг яхши сармоялардан бири такрорланадиган вазифаларни автоматлаштирувчи асбоблар ва сценарийлардир. Бу мазкур вазифаларни бажариш учун сарфланадиган вақтни тежайди, шунингдек, “инсон омили” ва у билан боғлиқ бўлган харажатларни ҳам қисқартиради. Дастлаб бунга сармоя киритиш худди маҳсулотнинг “ҳақиқий сифатлари”ни ишлаб чиқаришни орқага сураётганга ўхшаб кўриниши мумкин, бироқ вақт ўтиши билан у ўзини оқлай бошлайди. Ресурслар чегараланган миқдорда бўлганида такрорланувчи ишга беҳуда вақт сарфлашни истмасангиз керак.

 

Керакли ўзгаришлар ҳажмини доимий равишда кўздан кечиринг ва уларни қисмларга ажратинг

Маҳсулотнинг муайян қисмлари устида иш олиб борган пайтда ундан фойдаланиш доираси ва қарор қабул қилишнинг мураккаблашишига тушиб қолиш жуда осон. Дастлаб бу яхши ғоядек кўриниши мумкин “буни киритиш унчалик муракка эмас”. Аслида хусусиятларнинг асл қиймати амалга оширилган илк даврда эмас, унинг мураккаблиги ва таъминлаш учун кетадиган харажатларга боғлиқ бўлади. Оқибатлари узоқ муддатда намоён бўлади, чунки маҳсулотнинг мураккаблиги геометрик прогрессияда ошиб кетади. Муддатлар орқага сурила бошлайди, релизлар ўтмай қолади ва тез орада жамоанинг қанчалик кўп ишлашига қарамай, иш суръати пасаяди.

Skillshare мазкур кўринишдаги қопқонларни четлаб ўтиш мақсадида биз қуйидагича йўл тутамиз: ҳар бир лойиҳани майда қисмларга ажратиб оламиз ва уларнинг тайёрлик даражасини ҳисобга олиб тадбиқ этамиз. Бу  функциянинг амалга оширилиши учун учун 4 ҳафта кетишини англатади, уни тадбиқ этишга эса 5-6 босқич керак бўлади. Улардан кўпчилиги фойдаланувчиларга ҳатто сезилмайди, бироқ биз учун доим диққатли бўлиб туриш ва кераксиз бўлган нарсаларни олиб ташлаш имконини беради. Тадбиқ этиш биз учун маҳаллий нарсага айланиб қолган, биз ўзимизга кўпинча шу тариқа савол берамиз: “Энди қайси бўлакни тадбиқ этамиз?”

 

Жамоангизга нафақат бажарувчи, балки раҳбар сифатида ҳам кўпроқ ҳуқуқ ва имкониятлар беринг

Жамоангизнинг муаммоларни ҳал этиш салоҳияти лойиҳаларни бошқарадиган инсонлар миқдорига тўғри пропорционалдир, шунинг учун корпоратив маданиятни шакллантириш муҳим саналади, яъни бунда ҳамма ташаббусни йўлга қўйиш имконига эга бўлиши керак. Бажарувчанлик биринчи ўринда турадиган жойда ходимлар тайёр вазифаларни амалга ошириши лозим бўлади, мазкур вазифаларни аниқловчилар сони эса кам миқдорда бўлади. Акс кўринишдаги қарор эса инсонларга мустақил равишда лойиҳалар учун масъулиятни бўйнига олиб, муаммоларни фаол тарзда бажариш имконини беради. Воситаларингизнинг катта қисмини жамоани ўқитиш ва борган сари ҳар бир одамга кўпроқ мажбуриятлар бериш ва шу орқали жамоа самарадорлигини оширишга эришишга қаратишингиз лозим.

 

Сизга тўғри келадиган одамларни ишга олинг

Жамоа самарадорлиги охир-оқибат ишга олаётган  ҳар бир ходимингиз ва сиз қураётган корпоратив маданиятнинг самарадорлиги билан аниқланади. Сиз дунёдаги энг яхши бизнес жараёнларни қуришингиз мумкин, бироқ ходимлар компания маданиятини ўзида акс эттирмаса, буни тўғирлашнинг имкони бўлмайди. Жамоа учун бир қатор қадриятлар рўйхатини белгилаб олиб, унга тўғри келмайдиган инсонларни ишга олмаслигингиз керак. Самарали жамони қуришда бу жуда муҳим саналади, унга эришиш учун эса ҳар бир жамоа аъзоси мазкур қадриятларни амалга оширишга рози бўлиши керак. Ушбу рўйхат вақт ўтиши билан жамоа эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ўзгариши мумкин, бироқ уларни ҳеч қачон эсдан чиқармаслик лозим.

Демак, жамоа самарадорлигини оширишни Skillshare компанияси мисолида кўриб чиқдик. Албатта, самарадорлик жуда кенг қамровли тушунча. Унга эришиш кўплаб воситаларни тадаб этади. Бироқ самарадорликка жамоа миқёсида эришиш муайян йўл-йўриқлардан ташкил топган. Ўйлаймизки, юқоридаги маслаҳатлар сизга фаолиятингиз давомида қўл келади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ