Керакли масаллиқлар:
- Желатин - 15 гр
- Манго пюреси - 360 гр
- Асал - 100 гр
- Райҳон - 9 гр
- Қаймоқ - 360 гр
- Оқ рангли мастика
- Тайёр глазурь
Тайёрланиши:
1. Райҳон япроқлари ювиб қуритилади ва майда тўғралади.
2. Желатин совуқ сувга ивитилади. Асал ва манго пюреси ўзаро қориштирилиб, қайнаш ҳолатига келтирилади.
3. Аралашма қайнаб чиққандан кейин олов устидан олинади ва бироз совиганидан кейин суви силқитилган желатин қўшилади.
4. Аралашма ичига тўғралган райҳон солинади.
5. Қаймоқ миксер ёрдамида кўпиртирилади.
6. Совиган пюре қаймоқ билан бирга қориштирилади.
7. Тайёр мусс қандолат қопи ичига жойланади.
8. Аралашма махсус қолиплар ичига тўлдириб чиқилади ва музлатилади.
9. Оқ рангли мастикадан керакли деталлар тайёрланади.
10. Десертнинг устки қисми исталган рангдаги глазурь билан қопланади ва деталлар ёрдамида безатилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!