2021 йил 31 декабр куни ТИВ ҳайъати йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги қарорига мувофиқ Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган Владимир Норов жамоага танишитирилган.
Владимир Норов Ташқи ишлар вазирлиги тизимида катта тажрибага эга.
Маълумотларга кўра, Владимир Норов 2019-2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби лавозимида ишлаган.
Фавқулодда ва Мухтор Элчи дипломатик даражасига эга.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Алишербек Пайгамов иштирок этган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!