$
12918.36 UZS
17.99
144.65 UZS
0.85
13951.83 UZS
132.95
Кечаси

Тараққиёт стратегиясининг янги лойиҳаси муҳокамага қўйилди

16:11 / 31.12.2021


“Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида кейинги беш йилликда Ўзбекистонда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси жорий йил 31 декабрдан бошлаб Интернетдаги regulation.gov.uz, 2022-2026.strategy.uz ва jamoatchilik.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Тараққиёт стратегияси лойиҳаси:

– инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;
– мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;
– миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш;
– адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;
– маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш;
– умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш;
– мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб боришга қаратилган 7 та устувор йўналишдаги масалаларни қамраб олади.

Лойиҳада Давлат Раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи ва сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббуслар акс эттирилган.

Муҳокамалар давомида давлат органлари масъул ходимлари, тегишли соҳа мутахассислари, илмий доира вакиллари ҳамда маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида конференция ва давра суҳбатлари ташкил этилади.

Ўзбекистон фуқаролари Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси лойиҳасининг муҳокамасида иштирок этиб, мамлакат тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни интернетдаги regulation.gov.uz, 2022-2026.strategy.uz ва jamoatchilik.uz порталлари ҳамда @dscuzbekistan ва @uzbyuksalish телеграмм каналлари орқали юборишлари мумкин.


Бу ҳам қизиқ

7 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?

7 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундуз 9-11 даража илиқ бўлади.
02:26 / 07.03.2025
Аэропортда йўловчи ходимга пичоқ билан таҳдид қилди

Аэропортда йўловчи ходимга пичоқ билан таҳдид қилди

Бу ҳақда Nur.Kz хабар бермоқда.
13:44 / 07.03.2025
Ню-Ёркда Тошкент архитектурасига оид китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Ню-Ёркда Тошкент архитектурасига оид китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Нью-Йоркда Тошкент модернизмига бағишланган "Ташкент: A Modernist Capital" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
20:52 / 06.03.2025
Чиқиндидан қарз 5 кун ичида тўланмаса, қарздор электр энергиясидан вақтинча узилади

Чиқиндидан қарз 5 кун ичида тўланмаса, қарздор электр энергиясидан вақтинча узилади

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
15:23 / 08.03.2025
Қашқадарёда жанжал чиқарган 10 киши ҳибсга олинди

Қашқадарёда жанжал чиқарган 10 киши ҳибсга олинди

Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
17:09 / 08.03.2025
8 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?

8 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
05:55 / 08.03.2025
Фақат март ойининг охиригача Kia автомобилларини харид қилиш учун махсус шартлар

Фақат март ойининг охиригача Kia автомобилларини харид қилиш учун махсус шартлар

Фақат мартнинг якунига қадар! Kia учун -15% гача фойда. 2 йилга муддатли тўлов.
13:04 / 06.03.2025
Тошкент шаҳри сайёҳлик хизматларидан 1,5 миллиард доллар ишлаб топди

Тошкент шаҳри сайёҳлик хизматларидан 1,5 миллиард доллар ишлаб топди

2024 йилда Тошкент сайёҳлик хизматларидан 1,49 миллиард доллар ишлаб топди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар б…
21:15 / 08.03.2025
Россияда автоҳалокат оқибатида уч нафар ўзбекистонлик вафот этди

Россияда автоҳалокат оқибатида уч нафар ўзбекистонлик вафот этди

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар бермоқда.
14:50 / 06.03.2025
Трамп Эронга янги ядровий битим таклиф қилди

Трамп Эронга янги ядровий битим таклиф қилди

“Мен келишувни афзал биламан”, – дея қўшимча қилган Трамп.
10:04 / 08.03.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!