Хитойнинг 2021 йилда коинотга учирган ракеталари сони 55 тага етган.
Маълум қилинишича, 2021 йил 30 декабр Хитойнинг куни Чанчжен-3Б ракетаси муваффақиятли парвозни амалга оширган. Бу билан Хитой бир йил ичида космик парвозлар сони бўйича янги рекорд ўрнатган.
Қайд этилишича, Хитой октябр ойи охирида 40 марта учириши билан бир йил ичида космик парвозлар сони бўйича ўзининг рекордини янгилаганди. Аввалги рекорд — 39 та старт — 2018 йилда қайд этилган ва 2020 йилда такрорланган.
Тарихий жиҳатдан, учиришлар сони бўйича рекорд Совет Иттифоқига тегишли. 1982 йилда СССРда 108 та учириш амалга оширилган. Иккинчи ўринда АҚШ — 77 та старт 1966 йилда амалга оширилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!