$
12918.36 UZS
17.99
144.65 UZS
0.85
13951.83 UZS
132.95
Кечаси

Шавкат Мирзиёев янги — 2022 йил муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

00:12 / 01.01.2022

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини янги – 2022 йил билан табриклади.

Азиз ва муҳтарам ватандошлар!

Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни, Янги – 2022 йил билан самимий муборакбод этаман. Шу қувончли дамларда барчангизга тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик, бахту саодат тилайман!

Бугун, Янги йил остонасида туриб, ўтаётган йилдан рози бўлсак, Яратганга ҳар қанча шукроналар айтсак, арзийди.

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” ҳаётимизда ёрқин из қолдирмоқда. Йил давомида сизлар билан бирга улкан ишларни амалга оширдик.

Пандемия ва глобал инқирозга қарамасдан, юртимизда юқори иқтисодий ўсиш таъминланди. Кўплаб корхоналар, кластер ва технопарклар, замонавий инфратузилма тармоқлари барпо этилди.

Янги-янги уй-жойлар, боғча ва мактаблар, олийгоҳ ва шифохоналар, маданият ва спорт масканлари фойдаланишга топширилмоқда.

Тадбиркорлик ҳаракати, жумладан, хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлиги жадал ривожланмоқда.

Деҳқон ва фермерларимиз фидокорона меҳнат қилиб, бу йил ҳам мўл ҳосил етиштирдилар.

Шаҳар ва қишлоқларимиз обод бўлиб, Янги Ўзбекистоннинг бетакрор қиёфаси шаклланмоқда.

Билимдон ва ғайратли ёшларимиз катта-катта ютуқлари билан халқимизни янада қувонтирмоқда. Мамлакатимизнинг халқаро нуфузи тобора юксалмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, хорижий ҳамкорларимиз, чет давлатлар халқларини Янги йил билан табриклаб, уларнинг барчасига тинчлик ва равнақ тилаймиз.

Азиз дўстлар!

Юртимизда кенг кўламли ислоҳотларимиз барқарор тус олди.

Уларни янада ривожлантириш мақсадида биз Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясини ишлаб чиқдик.

Унинг асосида “Инсон қадри учун”, деган улуғвор ғояни амалга оширамиз.

Биз янги йилга ном беришда, кенг жамоатчиликнинг фикрларини ўргандик. Ана шу таклифлардан келиб чиқиб, мен Янги – 2022-йилни мамлакатимизда "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб эълон қилишни таклиф этаман.

Инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир.

Бу борада жамиятимиз асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутади.

Маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлади.

Маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлади.

Шу боис, бундан буён ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб бориш фаолиятимизнинг бош мезонига айланади.

Бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва барқарорликни таъминлашга устувор аҳамият қаратамиз.

2022 йилда иқтисодиётимиз тармоқлари ва тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш эътиборимиз марказида бўлади.

Аҳоли даромадларини кўпайтириш, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини оширишга қаратилган муҳим ишларни давом эттирамиз.

Ижтимоий соҳалар, айниқса, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия ва илм-фанни ривожлантиришга барча ресурслар жалб этилади.

Муҳтарам уруш ва меҳнат фахрийларини, азиз аёлларимиз ҳамда ёшларимизни қўллаб-қувватлаш, кўмакка муҳтож инсонларга ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор берамиз.

Юртимизни янада обод қилиш, замонавий уй-жойлар, жумладан, барча ҳудудларимизда "Янги Ўзбекистон массивлари"ни қуриш асосий вазифаларимиздан бири бўлади.

Ишонтириб айтаманки, халқимизнинг ҳаёти янада фаровон ва мазмунли бўлиши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

Азиз ва қадрли ватандошларим!

Барчангизни Янги – 2022 йил билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман!

Янги йилимиз қутлуғ ва баракали келсин!

Кексаларимизнинг умрини, ёшларимизнинг камолини берсин!

Дилбар аёлларимизга доимо бахту иқбол ёр бўлсин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда махсус иқтисодий зоналарини ривожлантириш орқали 29 минг доимий иш ўрни яратилади

Ўзбекистонда махсус иқтисодий зоналарини ривожлантириш орқали 29 минг доимий иш ўрни яратилади

2025 йилда махсус иқтисодий ва саноат зоналарининг самарадорлигини ошириш бўйича янги чора-тадбирлар белгиланди. Бу ҳақда Ад…
20:09 / 06.03.2025
Давлат ерлари чет элликларга бериб юборилаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлиги айтилди

Давлат ерлари чет элликларга бериб юборилаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлиги айтилди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали “Юртимиз ерлари чет элликларга бериб юборилаётгани ёки сотилаётгани” ҳақида хабарл…
21:53 / 06.03.2025
Аэропортда йўловчи ходимга пичоқ билан таҳдид қилди

Аэропортда йўловчи ходимга пичоқ билан таҳдид қилди

Бу ҳақда Nur.Kz хабар бермоқда.
13:44 / 07.03.2025
Трамп Эронга янги ядровий битим таклиф қилди

Трамп Эронга янги ядровий битим таклиф қилди

“Мен келишувни афзал биламан”, – дея қўшимча қилган Трамп.
10:04 / 08.03.2025
Ўзбекистон олтин захиралари қарийб 45 миллиард долларга етди

Ўзбекистон олтин захиралари қарийб 45 миллиард долларга етди

Ўзбекистоннинг Олтин-валюта захиралари бир ой ичида 2 миллиард долларга кўпайиб, 44,9 миллиардга етди.
20:24 / 08.03.2025
Ўзбек тилида хизмат кўрсатмаган "Wizzair”  ходимларига чора кўрилди

Ўзбек тилида хизмат кўрсатмаган "Wizzair” ходимларига чора кўрилди

Эндиликда "Wizzair” авиакомпанияси Ўзбекистонга рейсларида ўзбек тилида хизмат кўрсатишни таъминлайдиган бўлди.
11:25 / 06.03.2025
Тошкент шаҳри сайёҳлик хизматларидан 1,5 миллиард доллар ишлаб топди

Тошкент шаҳри сайёҳлик хизматларидан 1,5 миллиард доллар ишлаб топди

2024 йилда Тошкент сайёҳлик хизматларидан 1,49 миллиард доллар ишлаб топди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар б…
21:15 / 08.03.2025
Тошкентда иссиқхона 440,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланди

Тошкентда иссиқхона 440,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланди

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
14:38 / 06.03.2025
Маиший чиқиндилар бўйича чекловлар рад этилди

Маиший чиқиндилар бўйича чекловлар рад этилди

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда “Бир хонадонга 3 қопдан чиқинди лимити қўйилибди” мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.
18:52 / 06.03.2025
Чиқиндидан қарз 5 кун ичида тўланмаса, қарздор электр энергиясидан вақтинча узилади

Чиқиндидан қарз 5 кун ичида тўланмаса, қарздор электр энергиясидан вақтинча узилади

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
15:23 / 08.03.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!