Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги “Самарқанд дарвоза” савдо мажмуаси олдида ўт ўчириш мосламасини ёқиб, унинг портлаши натижасида одамлар жароҳатлангани ҳақида маълумотлар ва видеотасвирлар тарқалди.
ИИВ Матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсовнинг маълум қилишича, янги йил кечаси соат 00:45ларда Шайхонтоҳур тумани “Қоратош” кўчаси автоқатнов йўлида байрам баҳонаси билан аҳоли йиғилиб, бир нечта фуқаролар автойўлни ажратиб турувчи тўсиққа мушакбозлик қилиш мақсадида қўлбола усулда ясалган “ўт ўчириш” мосламасини жойлаштириб, тагидан олов ёқиши оқибатида мослама чақнаши кузатилган.
Натижада, мушакбозликни телефони камерасига тасвирга олаётган фуқаролар, 1997 йилда туғилган М.С. қорин юмшоқ тўқималари лат ейиши, 1999 йилда туғилган М.А. ўнг оёқ болдир, товон соҳалари йиртилган жароҳати ҳамда 2006 йилда туғилган Х.Н. ўнг оёқ панжа қисми йиртилган, мажақланган жароҳати, оёқ бармоқлари нотўлиқ ампутацияси билан турли кўринишдаги жароҳати олганлар.
Ҳозирда, ҳолат юзасидан мосламани тайёрлаган ҳамда уни ёққан шахсларни аниқлаш бўйича тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!