$
12918.36 UZS
17.99
144.65 UZS
0.85
13951.83 UZS
132.95
16° Кечаси

Ўзбекистонда 2022 йил иккита янги автомобил моделини ишлаб чиқариш бошланади

13:22 / 01.01.2022

Ўзбекистонда йиллик қуввати 190 минг дона бўлган 2 та янги енгил автомобил моделини ишлаб чиқариш бошланади. Янги моделларнинг русуми бўйича аниқлик киритилмаган. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида сўз боради.

Ўзбекистон автомобил саноатида кооперацияни янада ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга, экспорт ҳажмини 2 бараварга кўпайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш режалаштирилган. 

Соҳадаги мавжуд корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларни  ошириш мақсадида:

- янги бирлашган глобал платформасига (GEM) ўтиш орқали йиллик қуввати 190 минг дона бўлган 2 та янги енгил автомобил моделини ишлаб чиқаришни бошлаш;

UzAuto Motors Хоразм вилояти филиалининг автомобил ишлаб чиқариш қувватини 70 мингдан 100 мингтага ошириш режалаштирилган.Шунингдек, экспорт ҳажмини 2026 йилга қадар 1 миллиард АҚШ долларига етказиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилади. Бунда:

- ишлаб чиқариладиган автомобилларни хорижий давлатларда CKD технологияси асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

“Neksiya” русумли автомобилларни Қозоғистонда тўлиқ циклда (CKD ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали йилига 30 минг донагача машинокомплектлар экспортини амалга ошириш назарда тутилган.
Қолаверса, енгил автомобиллар маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизга етказиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилади.

Бунда, Андижон вилоятида ташкил қилинган “Машинасозлик ва электротехника махсус саноат ҳаби” махсус саноат зонаси ва бошқа ҳудудларда автомобилларга бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган 151,3 миллион долларлик 8 та янги лойиҳаларни 2022-2024 йилларда ишга туширишни назарда тутилган.


Бу ҳам қизиқ

Жанубий Корея президенти қамоқдан озод қилинди

Жанубий Корея президенти қамоқдан озод қилинди

Жанубий Корея суди президент Юн Сок Ёлни қамоқдан озод қилишга қарор қилди. Yonhap хабарига кўра, давлат раҳбари январь ойид…
19:26 / 07.03.2025
Аэропортда йўловчи ходимга пичоқ билан таҳдид қилди

Аэропортда йўловчи ходимга пичоқ билан таҳдид қилди

Бу ҳақда Nur.Kz хабар бермоқда.
13:44 / 07.03.2025
Трамп Эронга янги ядровий битим таклиф қилди

Трамп Эронга янги ядровий битим таклиф қилди

“Мен келишувни афзал биламан”, – дея қўшимча қилган Трамп.
10:04 / 08.03.2025
9 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?

9 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
02:40 / 09.03.2025
Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг энг яхши футболчиси бўлди

Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг энг яхши футболчиси бўлди

Ҳусанов бу соврин учун яна бир ёш ҳимоячи Ёшко Гвардиол ва тажрибали ҳужумчи Эрлинг Ҳолланд билан курашди.
22:01 / 06.03.2025
Қашқадарёда жанжал чиқарган 10 киши ҳибсга олинди

Қашқадарёда жанжал чиқарган 10 киши ҳибсга олинди

Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
17:09 / 08.03.2025
Россияда оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россияда оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

“Ўзбекистон дипломатлари саъй-ҳаракатлари билан Владивосток шаҳрида оғир тан жароҳати олган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтди…
12:37 / 08.03.2025
Исроил яна Ливан жанубига ҳаво ҳужуми уюштирди

Исроил яна Ливан жанубига ҳаво ҳужуми уюштирди

Телеканалга кўра, Исроил қирувчи самолётлари камида саккизта аҳоли пункти яқинига 20 га яқин ҳаво ҳужумини амалга оширган.
10:27 / 08.03.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!