Жорий йил 1 январь тунги соат 00:45ларда Шайхонтоҳур тумани “Қоратош” кўчаси автоқатнов йўлида бир нечта фуқаролар байрам баҳонаси билан йиғилиб, автойўлни ажратиб турувчи тўсиққа мушакбозлик қилиш мақсадида қўлбола усулда ясалган “ўт ўчириш” мосламасини жойлаштириб, тагидан олов ёқиши оқибатида мослама портлаб бўлакларга бўлиниб кетган эди.
Натижада 3 нафар фуқаро турли даражада жароҳати олган.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Унга кўра, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан олиб борилган суриштирув-тергов ишлари натижасида юқоридаги тартибсизликни келтириб чиқаришда гумонланиб 4 нафар фуқаро қўлга олинган.
Маълум қилинишича, фуқаролар И.А., У.М., А.Л., З.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 250-моддаси (“Портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган, тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!