$
12097.93 UZS
50.48
151.77 UZS
-0.13
14194.50 UZS
95.37
31° Кечаси 18°

Бош прокуратура марҳум ходими отасининг судга киритган даъвоси нега рад қилингани айтилди

10:13 / 10.11.2021

Бош прокуратура ходими Самир Раҳмоновнинг 2021 йил 26 мартда иш вақтида иш жойида вафот этгани бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан изоҳ берилди.

Вазирлик Матбуот хизматининг таъкидлашича, иш жойида вафот этишга оид масалалар Ҳукуматнинг 286-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Унга кўра, ташкилот ҳудудида ва унинг ташқарисида ходимнинг меҳнат вазифаларини бажараётганда юз берган жароҳатланиши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ҳисобланади.

Шунингдек, табиий ўлим, ўзини ўзи ўлдириш, жабрланувчининг ўз саломатлигига қасддан шикаст етказиши, жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғида шикастланиши ҳолатлари (суд-тиббий экспертиза хулосаси ёки тергов органларининг маълумотларига кўра) текширилмаслиги ва ҳисобга олинмаслиги белгиланган.

Давлат меҳнат инспекцияси мазкур Низомга мувофиқ оқибати ўлим билан тугаган ҳодиса тўғрисида иш берувчининг мажбуриятлари қандай бўлиши кераклигини ҳам маълум қилган.

Унга кўра, бундай ҳолларда иш берувчи:

  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига, Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасига;

  • бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги ҳудудий ички ишлар органига;

  • иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчига дарҳол хабар бериши керак.

“Тиббий хулосага асосан Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва вазирлигига, Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасига мазкур ҳолат бўйича хабар берилмаган.

Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати марҳумнинг отаси судга мурожаат қилганлигини маълум қилган. Суднинг 17 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар А.Рахмановнинг даъвоси рад қилинган”, – дейилади инспекция хабарида.

Шунингдек, Давлат меҳнат инспекцияси суд қароридан кейин Инспекция ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қўшимча хулосалар, тушунчалар берилмаслигини баён қилган.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин собиқ прокуратура ходими Самир Раҳмоновнинг отаси Бош прокуратурани ўғлининг ўлими учун товон тўламаётганликда айблаб судга бергани айтилган эди.

Самир Раҳмонов жорий йил 26 апрел куни иш жойида вафот этган.

 

 


Бу ҳам қизиқ

Ўшда Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди

Ўшда Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди

“Ўш шаҳрида буюк ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўчанинг очил…
14:22 / 15.12.2025
Таиландда комендантлик соати жорий қилинди

Таиландда комендантлик соати жорий қилинди

Таиланд Камбоджа билан чегарадаги тўқнашувлар сабаб Трат провинциясида комендантлик соати жорий этди. Бу ҳақда Reuters хабар…
16:46 / 14.12.2025
Зеленский Трампнинг тинчлик режасини Украинага мослаб қайта кўриб чиқмоқда

Зеленский Трампнинг тинчлик режасини Украинага мослаб қайта кўриб чиқмоқда

WSJ газетасининг ёзишича, Зеленский ўз халқи ишончини йўқотмаган ҳолда Оқ уйнинг таклифига конструктив ёндашмоқчи эканини қа…
08:34 / 15.12.2025
Сурхондарё ва Наманганда коррупсион ҳамда фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Сурхондарё ва Наманганда коррупсион ҳамда фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Наманган бўлинмаси Косонсой тумани юрисконсульти маҳаллий фуқародан 2 м…
09:31 / 14.12.2025
Зеленский Берлинда АҚШ ва Европа вакиллари билан учрашади

Зеленский Берлинда АҚШ ва Европа вакиллари билан учрашади

Associated Press агентлигининг хабар беришича, АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ҳамда куёви Жаред …
16:29 / 14.12.2025
Тошкентда фуқаронинг ертўласидан қурол ва ўқ-дорилар топилди

Тошкентда фуқаронинг ертўласидан қурол ва ўқ-дорилар топилди

Уй эгаси 1 дона қўл гранатаси, калибрли “ТОЗ-8” русумли ўқ отар қурол, 1 дона портлатиш қурилмаси ва 1 минг 646 дона қурол ў…
17:17 / 15.12.2025
Ким Чен Ин Россиядан қайтган кореялик аскарларни тантанали кутиб олди

Ким Чен Ин Россиядан қайтган кореялик аскарларни тантанали кутиб олди

“Жума куни “хориждаги операция зонаси”да “ҳарбий топшириқ”ни бажарган муҳандис-сапёрлар бўлинмаси КХДРга қайтди”, – дея хаба…
17:12 / 13.12.2025
Беларус ҳукумати 123 нафар сиёсий маҳбусни озод қилди

Беларус ҳукумати 123 нафар сиёсий маҳбусни озод қилди

The Insider нашр бу ҳақда Беларус президенти матбуот хизмати баёнотига таяниб хабар бермоқда.
08:34 / 14.12.2025
Сиднейдаги пляжда содир бўлган отишма оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Сиднейдаги пляжда содир бўлган отишма оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Маълумот учун, Бонди-бич пляжи Австралиянинг энг машҳур пляжи бўлиб, у кўплаб сёрфингчиларни ва сайёҳларни ўзига жалб қилади.
15:51 / 14.12.2025
16 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

16 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб турад…
16:37 / 15.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!