$
12918.36 UZS
17.99
144.65 UZS
0.85
13951.83 UZS
132.95
16° Кечаси

Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида 1448 нафар чақалоқ дунёга келди

20:25 / 01.01.2022

Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда қанча чақалоқ дунёга келгани тўғрисида маълумот берди.

2022 йилнинг 1 январ куни, соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 1448 нафар чақалоқ дунёга келди. Янги йилнинг биринчи кунида туғилган гўдакларнинг 732 нафари ўғил бола, 716 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп туғилиш ҳозирча Самарқанд вилоятида (193 нафар) қайд этилди.

Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларда: 

Қашқадарё вилояти (146 нафар),
Фарғона вилояти (137 нафар),
Андижон вилояти (131 нафар),
Наманган вилояти (123 нафар) банд этди.
Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилояти (39 нафар) ҳиссасига тўғри келган.

“Эътиборлиси, туғилганларнинг 8 нафари эгизаклардир. Айни пайтда шифокорларимиз гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда давом этаётган дам олиш кунлари мамлакатимиздаги қатор тиббиёт муассасалари билан бирга 238 та туғруқ комплексларида жами 3807 нафар тиббиёт ходими, жумладан, 509 нафар акушер-гинеколог, 315 нафар неонатолог, 1159 нафар доя 1824 нафар ҳамшира навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда”, дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январ куни 1961 нафар, 2019 йилнинг шу куни 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар ҳамда 2021 йилнинг айни шу санасида 1644 нафар чақалоқ дунёга келган эди.


Бу ҳам қизиқ

Россияда оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россияда оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

“Ўзбекистон дипломатлари саъй-ҳаракатлари билан Владивосток шаҳрида оғир тан жароҳати олган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтди…
12:37 / 08.03.2025
Ўзбекистонда махсус иқтисодий зоналарини ривожлантириш орқали 29 минг доимий иш ўрни яратилади

Ўзбекистонда махсус иқтисодий зоналарини ривожлантириш орқали 29 минг доимий иш ўрни яратилади

2025 йилда махсус иқтисодий ва саноат зоналарининг самарадорлигини ошириш бўйича янги чора-тадбирлар белгиланди. Бу ҳақда Ад…
20:09 / 06.03.2025
ШҲТ экстремизмга қарши кураш дастурини маъқуллади

ШҲТ экстремизмга қарши кураш дастурини маъқуллади

Қарор Тошкентда аъзо давлатлар делегацияларининг 43-йиғилиши давомида қабул қилинди.
19:04 / 07.03.2025
UFC 313. Жастин Гетжи ва Рафаэль Физиев жанги тўлиқ давом этди

UFC 313. Жастин Гетжи ва Рафаэль Физиев жанги тўлиқ давом этди

Лас-Вегасда UFC 313 турнири ўз ниҳоясига етиб бормоқда.
10:27 / 09.03.2025
2025 йилда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 200 миллион АҚШ доллари ажратилади

2025 йилда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 200 миллион АҚШ доллари ажратилади

“Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори қа…
11:27 / 09.03.2025
Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг энг яхши футболчиси бўлди

Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг энг яхши футболчиси бўлди

Ҳусанов бу соврин учун яна бир ёш ҳимоячи Ёшко Гвардиол ва тажрибали ҳужумчи Эрлинг Ҳолланд билан курашди.
22:01 / 06.03.2025
“Малика”дан 5,8 млрд сўмлик маҳсулот олиб, пулларни қайтармаган йигит қамалди

“Малика”дан 5,8 млрд сўмлик маҳсулот олиб, пулларни қайтармаган йигит қамалди

Суд мажлиси 2025 йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида бўлиб ўтган.
08:34 / 09.03.2025
49 ёшли Чусовитина Жаҳон кубоги олтин медалини қўлга киритди

49 ёшли Чусовитина Жаҳон кубоги олтин медалини қўлга киритди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
17:29 / 08.03.2025
8 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?

8 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
05:55 / 08.03.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!