$
12918.36 UZS
17.99
144.65 UZS
0.85
13951.83 UZS
132.95
16° Кечаси

Ўзбекистондаги яна бир банк хусусийлаштирилади

21:15 / 01.01.2022

“Асакабанк”ни хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда трансформация қилиш ҳамда хусусийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида сўз боради.

Қайд этилишича, банк тизимини трансформация қилишни якунлаш, хусусий банкларнинг улушини 2025 йилда жами банк активларининг 60 фоизига етказиш кўзда тутилган.

Шунингдек, “Халқ банки”, “Қишлоқ қурилиш банк”, “Микрокредитбанк”, “Агробанк”, “Ўзмиллийбанк”нинг акцияларини 2023 йилга қадар фонд биржаси орқали оммавий жойлаштириш “йўл харита”ларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилган.

Банк тизимида молиявий барқарорликни таъминлаш, жумладан:

- Молиявий барқарорлик бўйича Халқаро валюта жамғармасининг доимий экспертини жалб қилиш;
- 2022 йил биринчи ярим йиллик натижалари бўйича Молиявий барқарорлик шарҳини чоп этиш;

Халқаро валюта жамғармаси кўмагида иқтисодиётда вужудга келиши мумкин бўлган хатарларни аниқлаш, уларнинг банк тизими барқарорлигига таъсирини баҳолашга қаратилган стресс-тест моделларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Бунда, юзага келиши мумкин бўлган молиявий йўқотишларга банкларнинг бардошлилигини таъминлаш мақсадида макропруденсиал буферлар яратиш чоралари кўриб борилади.


Бу ҳам қизиқ

“Чотқол” ва “Оқтоғ-Томди” табиий ҳудудларининг қўриқланма зоналари белгиланди

“Чотқол” ва “Оқтоғ-Томди” табиий ҳудудларининг қўриқланма зоналари белгиланди

Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 мартдаги 142-сонли қарорида белгилаб қўйилган.
09:23 / 09.03.2025
Жанубий Корея президенти қамоқдан озод қилинди

Жанубий Корея президенти қамоқдан озод қилинди

Жанубий Корея суди президент Юн Сок Ёлни қамоқдан озод қилишга қарор қилди. Yonhap хабарига кўра, давлат раҳбари январь ойид…
19:26 / 07.03.2025
Хитой компанияси Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади

Хитой компанияси Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади

Миграция агентлиги ҳамда Хитойнинг “ЖC Finance Interconnect Holdings” компанияси раиси У Тинйи ўртасида онлайн учрашув ташки…
15:32 / 09.03.2025
Қашқадарёда жанжал чиқарган 10 киши ҳибсга олинди

Қашқадарёда жанжал чиқарган 10 киши ҳибсга олинди

Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
17:09 / 08.03.2025
Ўзбекистон олтин захиралари қарийб 45 миллиард долларга етди

Ўзбекистон олтин захиралари қарийб 45 миллиард долларга етди

Ўзбекистоннинг Олтин-валюта захиралари бир ой ичида 2 миллиард долларга кўпайиб, 44,9 миллиардга етди.
20:24 / 08.03.2025
7 мартдан бошлаб Тошкентда йўлларни таъмирлаш бошланмоқда

7 мартдан бошлаб Тошкентда йўлларни таъмирлаш бошланмоқда

Қиш мавсуми тугаши билан пойтахтда кўча-йўл тармоғини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича фаол ишлар бошланади.
10:13 / 07.03.2025
7 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?

7 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундуз 9-11 даража илиқ бўлади.
02:26 / 07.03.2025
Трамп Эронга янги ядровий битим таклиф қилди

Трамп Эронга янги ядровий битим таклиф қилди

“Мен келишувни афзал биламан”, – дея қўшимча қилган Трамп.
10:04 / 08.03.2025
Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг энг яхши футболчиси бўлди

Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг энг яхши футболчиси бўлди

Ҳусанов бу соврин учун яна бир ёш ҳимоячи Ёшко Гвардиол ва тажрибали ҳужумчи Эрлинг Ҳолланд билан курашди.
22:01 / 06.03.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!