Аввалроқ, 2022 йилнинг 1 январ куни, соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 1448 нафар чақалоқ туғилгани ҳақида хабар берилган эди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, янги йилнинг биринчи суткасида 2316 нафар чақалоқ дунёга келган. Бу сўнгги беш йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Маълумот учун, 2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда — 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда эса 1644 нафар чақалоқ туғилган эди.
2022 йилнинг 1-январ куни туғилган чақалоқларнинг 1118 нафари қиз, 1198 нафари эса ўғил бола бўлиб, энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида (270 нафар) туғилган.
Шунингдек:
- иккинчи ўринда Фарғона вилояти (239 нафар),
- учинчи ўринда Наманган вилояти (218 нафар),
-тўртинчи ўринда Сурхондарё вилояти (213 нафар чақалоқ) қайд этилди.
Қолаверса, шу куни туғилиш кўрсаткичи бўйича:
- 5-ўринни Қашқадарё вилояти (210 нафар),
- 6-ўринни Андижон вилояти (197 нафар),
- 7-ўринни Тошкент шаҳри (177 нафар),
- 8-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси (156 нафар),
- 9-ўринни Тошкент вилояти (155 нафар),
- 10-ўринни Хоразм вилояти (115 нафар),
- 11-ўринни Бухоро вилояти (113 нафар),
- 12-ўринни Жиззах вилояти (102 нафар),
- 13-ўринни Навоий вилояти (90 нафар),
- 14-ўринни Сирдарё вилояти (61 нафар) банд этган.
Маълумотларга кўра, дунёга келган болаларнинг 12 тасини икки ҳомилали, 1 тасини тўрт ҳомилали эгизаклар (жами 28 нафар чақалоқ) ташкил қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!