Исроил вазирлар маҳкамаси 2021 йил 2 январ куни янги аҳоли пунктлари ва ҳудудларда минглаб уй-жойлар қуришни маълум қилган. Унга кўра, Голан тепаликларида яҳудийлар сонини икки бараварга ошириш учун 317 миллион АҚШ долларлик “мисли кўрилмаган” режа бир қатор масъуллар томонидан маъқулланган.
“Бизнинг бугунги мақсадимиз Голан тепаликлари аҳолисини икки баробарга кўпайтиришдир. Голан тепаликларида яшаш шароитини янада яхшилаш барча аҳолини бирлаштирадиган тамойил” – деган Исроил бош вазири Нафтали Беннет.
Шунингдек, Исроилдаги Катзрин қишлоғи ва Голан тепаликларида, Исроил томонидан босиб олинган Суриянинг айрим ҳудудларида 23 минг та кўчманчи аҳолини уй-жой билан таъминлаш учун қўшимча 7300 та турар жой биноларини қуриш қайд этилган. Бундан ташқари, иккита янги Асиф ва Матар аҳоли пунктларида ҳам 2000 та уй-жой қурилиши режалаштирилган.
Бироқ, Исроилдаги яҳудий аҳоли пунктлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ноқонуний деб топилган. Шунингдек, Исроил босиб олган Фаластин ва Сурия ерларида турар-жой қурилиши Яқин Шарқ тинчлигига путур етказиши мумкин дейилади хабарда. Ушбу масала юзасидан БМТ Исроилни бир неча марта огоҳлантирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!