Фарғона вилоятида Captiva ҳайдовчиси йўл четидаги икки нуронийни уриб юборгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 2021 йилнинг 31 декабрь куни содир бўлган.
Ҳайдовчи автомобил бошқарувида чалғиб, пиёда ҳамда 75 ёшли велосипедчини уриб юборган. Ҳодиса натижасида велосипедчи олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!