$
12918.36 UZS
17.99
144.65 UZS
0.85
13951.83 UZS
132.95
16° Кечаси

Ноқулай об-ҳаво шароити Ўзбекистон аэропортлари фаолиятларига таъсир қилмоқда

11:31 / 03.01.2022

Uzbekistan Airports матбуот хизмати 3 декабрь куни Урганч ва Нукус аэропортларида кўриш имконияти ёмонлашгани сабабли самолётлар учиш ва қўнишни амалга ошира олмаганини маълум қилди.

Натижада Урганч аэропортидаги кучли туман туфайли “Аэрофлот”нинг Москвадан парвоз қилаётган AFL1976 рейси соат 03:25 да “Шереметьево”дан учишни амалга оширмаган.

Шунингдек, яна икки авиақатнов билан ҳам юқоридаги каби ҳолат кузатилган:

– С7 Airlines авиакомпаниясининг Самара-Урганч йўналиши бўйича соат 04:35 да учиши керак бўлган SBI6481 рейси;

– “Урал” авиакомпаниясининг Санкт-Петербургдан соат 03:30 да учиши керак бўлган SVR2473 рейси.

Маълум қилинишича, айни вақтда самолётлар Урганчдаги об-ҳаво шароитлари яхшилангунга қадар жўнатувчи-аэропортларда қолмоқда.

Кўриш масофаси 200 метргача қисқарган кучли туман, шунингдек, Нукус аэропорти фаолиятини ҳам чеклаб қўйган. Uzbekistan Airways’нинг икки рейси Тошкентга парвозини кутмоқда. Бундан ташқари, соат 11:30 да Нукус-Ақтау йўналиши бўйича учиши кутилаётган рейс ҳам кечиктирилиши мумкин.

Uzbekistan Airways бу ҳақда маълумот бериб, ҳар икки шаҳар аэропортларида кузатилаётган қуюқ туман сабабли аввал режалаштирилган HY-051/052, 053/054, 011/012 рейслари вазият ўзгармагунига қадар қолдирилишини маълум қилди. Учиш вақти эса тахминан 14:00 га режалаштирилган.

“2 ва 3-январ куни кечиктирилган ёки қолдирилган авиақатновлар йўловчилари авиачипта пулини қайтариш ёки бепул бошқа санага ўзгартириш имкониятига эгалар. Бунинг учун авиачипта харид қилинган жойга мурожаат қилишлари керак”, – дейилади Uzbekistan Airways хабарида.


Бу ҳам қизиқ

UFC 313. Жастин Гетжи ва Рафаэль Физиев жанги тўлиқ давом этди

UFC 313. Жастин Гетжи ва Рафаэль Физиев жанги тўлиқ давом этди

Лас-Вегасда UFC 313 турнири ўз ниҳоясига етиб бормоқда.
10:27 / 09.03.2025
Жанубий Корея президенти қамоқдан озод қилинди

Жанубий Корея президенти қамоқдан озод қилинди

Жанубий Корея суди президент Юн Сок Ёлни қамоқдан озод қилишга қарор қилди. Yonhap хабарига кўра, давлат раҳбари январь ойид…
19:26 / 07.03.2025
Россияда оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россияда оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

“Ўзбекистон дипломатлари саъй-ҳаракатлари билан Владивосток шаҳрида оғир тан жароҳати олган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтди…
12:37 / 08.03.2025
Трамп Эронга янги ядровий битим таклиф қилди

Трамп Эронга янги ядровий битим таклиф қилди

“Мен келишувни афзал биламан”, – дея қўшимча қилган Трамп.
10:04 / 08.03.2025
Тошкент шаҳри сайёҳлик хизматларидан 1,5 миллиард доллар ишлаб топди

Тошкент шаҳри сайёҳлик хизматларидан 1,5 миллиард доллар ишлаб топди

2024 йилда Тошкент сайёҳлик хизматларидан 1,49 миллиард доллар ишлаб топди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар б…
21:15 / 08.03.2025
“Чотқол” ва “Оқтоғ-Томди” табиий ҳудудларининг қўриқланма зоналари белгиланди

“Чотқол” ва “Оқтоғ-Томди” табиий ҳудудларининг қўриқланма зоналари белгиланди

Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 мартдаги 142-сонли қарорида белгилаб қўйилган.
09:23 / 09.03.2025
Давлат ерлари чет элликларга бериб юборилаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлиги айтилди

Давлат ерлари чет элликларга бериб юборилаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлиги айтилди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали “Юртимиз ерлари чет элликларга бериб юборилаётгани ёки сотилаётгани” ҳақида хабарл…
21:53 / 06.03.2025
Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг энг яхши футболчиси бўлди

Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг энг яхши футболчиси бўлди

Ҳусанов бу соврин учун яна бир ёш ҳимоячи Ёшко Гвардиол ва тажрибали ҳужумчи Эрлинг Ҳолланд билан курашди.
22:01 / 06.03.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!