Тошкент вилояти Зангиота туманида Биотехнологик кластер ташкил этилади. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида сўз боради.
Қайд этилишича, кластер 2022 йил март ойига қадар Ташкент Пҳарма Парк инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармасевтика кластери ҳудудини қўшимча 80 гектарга кенгайтириш орқали амалга оширилади.
Бунда, қиймати 805 миллион долларлик 18 та лойиҳа доирасида қуйидаги дори воситалари ишлаб чиқариш ташкил этилади:
- генетик-мухандислик препаратлари;
- онкологик стерил дори воситалари;
- иммун таначалари;
- юрак-қон томир касалликларига қарши дори воситалари;
- эндокринологик препаратлар, гормонал препаратлар;
- ваксиналар;
- парентерал озиқлантириш учун препаратлар;
- қон плазмаси асосида дори воситалари.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Фармасевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кластер ташкил этилишига масъул ижрочилар ҳисобаланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!