Бухоро вилояти Вобкент туманида 3 январ куни ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса соат 14:20 атрофида туман ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобил йўлининг 241-километрида содир бўлган. Аниқланишича, ҳайдовчи “Hyundai-Porter” юк машинасини бошқариб кетаётганда салонда ёнғин юзага келган ва у машинани зудлик билан тўхтатган. Ёнғин ўт учирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ҳодисада тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган. Мазкур ҳодиса юзасидан Вобкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!