$
12918.36 UZS
17.99
144.65 UZS
0.85
13951.83 UZS
132.95
16° Кечаси

Фарғоналик ҳокимлар таътилини Ялтада ўтказмоқда

19:21 / 03.01.2022

Ўзбекистон Президенти томонидан барча маҳаллий ҳокимлик ҳамда сектор раҳбарларининг меҳнат таътилига чиқиши ва даволанишини 2 босқичда ўтказиш маъқулланган.

Маълумотларга кўра, таътил “Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддаси асосида ва Президент администрациясининг 25 декабрдаги топшириғига асосан ўтказилмоқда. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ва ёрдамчилари, ташкилий-кадрлар гуруҳлари раҳбарлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар секторлари раҳбарлари учун меҳнат таътиллари тегишли муддатга белгиланган.

Биринчи босқичда таътилга чиқаётган туман ва шаҳар ҳокимларининг вазифалари вақтинчалик ҳоким ўринбосарлари зиммасига юклатилган. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ қарорлар ва фармойишлар туман ва шаҳар ҳокими вазифаларини бажариш вақтинча юкланган ҳоким ўринбосарлари томонидан туман ва шаҳар ҳокими билан келишилган ҳолда қабул қилинади.

Шунингдек, ҳокимларга уларнинг ўринбосарларини 2022 йил 17 январдан соғлиғини тиклаш мақсадида меҳнат таътилига чиқаришни таъминлаш топширилган.

Шаҳар ва туман ҳокимлари Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон ва 2-сон шифохоналари, “Қибрай”, Россиядаги Ўзбекистон ва Ялта санаторийларида ҳамда Касаба уюшмалари федерациясининг “Чинобод Плаза”, “Турон” ва “Оқтош” санаторийларида соғлиғини тиклайди. Қувасой шаҳар ҳокими яқинда иш бошлагани боис иш фаолиятини давом эттирмоқда, дейилади хабарда.


Бу ҳам қизиқ

Трамп Эронга янги ядровий битим таклиф қилди

Трамп Эронга янги ядровий битим таклиф қилди

“Мен келишувни афзал биламан”, – дея қўшимча қилган Трамп.
10:04 / 08.03.2025
2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

Бу ҳақда Knight Frank компаниясининг йиллик Wealth Report ҳисоботида келтирилди.
12:45 / 08.03.2025
Эрон АҚШ билан ядровий битим тузишни рад этди

Эрон АҚШ билан ядровий битим тузишни рад этди

“Улар музокаралар столининг нариги томонида ўтирган томонга ўз талабларини қўйишни хоҳлашади”, - дейди Хоманаий.
20:09 / 09.03.2025
10 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?

10 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
06:06 / 10.03.2025
“Малика”дан 5,8 млрд сўмлик маҳсулот олиб, пулларни қайтармаган йигит қамалди

“Малика”дан 5,8 млрд сўмлик маҳсулот олиб, пулларни қайтармаган йигит қамалди

Суд мажлиси 2025 йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида бўлиб ўтган.
08:34 / 09.03.2025
Аэропортда йўловчи ходимга пичоқ билан таҳдид қилди

Аэропортда йўловчи ходимга пичоқ билан таҳдид қилди

Бу ҳақда Nur.Kz хабар бермоқда.
13:44 / 07.03.2025
49 ёшли Чусовитина Жаҳон кубоги олтин медалини қўлга киритди

49 ёшли Чусовитина Жаҳон кубоги олтин медалини қўлга киритди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
17:29 / 08.03.2025
Ўзбекистон олтин захиралари қарийб 45 миллиард долларга етди

Ўзбекистон олтин захиралари қарийб 45 миллиард долларга етди

Ўзбекистоннинг Олтин-валюта захиралари бир ой ичида 2 миллиард долларга кўпайиб, 44,9 миллиардга етди.
20:24 / 08.03.2025
ШҲТ экстремизмга қарши кураш дастурини маъқуллади

ШҲТ экстремизмга қарши кураш дастурини маъқуллади

Қарор Тошкентда аъзо давлатлар делегацияларининг 43-йиғилиши давомида қабул қилинди.
19:04 / 07.03.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!