Ўзбекистонда Тошкент–Урганч–Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” корхонаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, йўловчиларга, айниқса, талабаларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 2022 йил 4 январдан 9 январгача Тошкент–Урганч–Тошкент йўналишида 556/555 сонли қўшимча йўловчи поездларининг қатнови йўлга қўйилади.
Ҳаракат жадвалига кўра Тошкент–Урганч йўналишидаги 556-сонли йўловчи поезди 2022 йил 4, 6, 8 январь кунлари соат 23:00 да Тошкент жанубий темир йўл вокзалидан, Урганч–Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 555-сонли йўловчи поезди эса 2022 йил 5, 7, 9 январь кунлари соат 19:30 да Урганч темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади.
Қайд этилишича, қўшимча рейслар йўлга қўйилиши сабабли 2022 йил 7 январь куни Андижон–Хива йўналишида ҳаракатланадиган 656-сонли йўловчи поездининг ҳаракат жадвалига 1 кунлик ўзгартириш киритилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!