$
12918.36 UZS
17.99
144.65 UZS
0.85
13951.83 UZS
132.95
16° Кечаси

Паст ҳосилли пахта-ғалла майдонларининг 50 минг гектарига беда экинлари экилади

10:20 / 04.01.2022

2022-2026 йилларда чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажми 1,5-2 баробарга кўпайтирилади.

“Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳасига кўра, жорий йил январ ойида чорвачилик озуқа базаси мустаҳкамлашга оид норматив ҳуқуқий-ҳужжат қабул қилинади.

Унга кўра, давлат бюджети ҳисобидан қуйидагилар:

– Чорва озуқа майдонини 722 минг гектарга етказиш;

– иқтисодий самарасиз, паст ҳосилли пахта-ғалла майдонларида ҳар йили алмашлаб экиш тизими орқали 50 минг гектарга беда экинларини экиш;

– Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов, Нукус, Тахиатош, Тахтакўпир, Қораўзак ва Қўнғирот туманларида 30 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари тўлиқ озуқабоп экинлар етиштириш учун ажратиш;

– ғалладан бўшаган 135 минг гектар такрорий майдонларда 450 та паррандачилик корхоналари томонидан озуқа (маккажўхори ва кунгабоқар) экинлари етиштиришни ташкил этиш;

– фойдаланишдан чиққан 20 минг гектарни оборотга киритиш ва озуқа экинларини жойлаштириш;

– озуқабоп экинларнинг серҳосил навларини кўпайтириш, йил давомида
2-3 марта ҳосил олиш ва ҳосилдорликни 1,2 баробарга ошириш;

– 58 та ем ишлаб чиқариш корхоналари қувватини йиллик 485 минг тоннага етказиш;

– Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти қошида Чорвачилик озуқа экинлари марказини ташкил этиш ва унга озуқабоп экинлар суперэлита ва элита уруғларини етиштириш ҳамда тажрибадан ўтказиш учун Тошкент вилоятида 50 гектар ер майдонини ажратиш ишлари амалга оширилади.

Шунингдек, яйловлардан самарали фойдаланиш, қайта тиклаш ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида 2022 йилда 2,2 млн гектар яйловларда геоботаник тадқиқотлар амалга оширилади ва яйловларни қайта тиклаш чоралари кўрилади. Бундан ташқари чўл яйлов ўсимликлари уруғчилиги базаси яратилади.

Президент фармони лойиҳасида кўзда тутилаётган юқоридаги тадбирлар назорати Бош вазир ўринбосари Ш. Ғаниевга юклатилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

9 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?

9 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
02:40 / 09.03.2025
“Чотқол” ва “Оқтоғ-Томди” табиий ҳудудларининг қўриқланма зоналари белгиланди

“Чотқол” ва “Оқтоғ-Томди” табиий ҳудудларининг қўриқланма зоналари белгиланди

Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 мартдаги 142-сонли қарорида белгилаб қўйилган.
09:23 / 09.03.2025
2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

Бу ҳақда Knight Frank компаниясининг йиллик Wealth Report ҳисоботида келтирилди.
12:45 / 08.03.2025
7 мартдан бошлаб Тошкентда йўлларни таъмирлаш бошланмоқда

7 мартдан бошлаб Тошкентда йўлларни таъмирлаш бошланмоқда

Қиш мавсуми тугаши билан пойтахтда кўча-йўл тармоғини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича фаол ишлар бошланади.
10:13 / 07.03.2025
Малайзия компанияси Ўзбекистондаги йирик қуёш электр станциялари лойиҳаларига сармоя киритади

Малайзия компанияси Ўзбекистондаги йирик қуёш электр станциялари лойиҳаларига сармоя киритади

Малайзия компанияси янги Тошкентда қуёш панелларини ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
21:22 / 09.03.2025
“Малика”дан 5,8 млрд сўмлик маҳсулот олиб, пулларни қайтармаган йигит қамалди

“Малика”дан 5,8 млрд сўмлик маҳсулот олиб, пулларни қайтармаган йигит қамалди

Суд мажлиси 2025 йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида бўлиб ўтган.
08:34 / 09.03.2025
АҚШ “Крокус”даги терактни уюштирганликда гумон қилинаётган шахсни қўлга олди

АҚШ “Крокус”даги терактни уюштирганликда гумон қилинаётган шахсни қўлга олди

Ҳозирда у қамоқда сақланмоқда ва суд жараёнини кутмоқда. Унга умрбод қамоқ жазоси белгиланиши мумкин.
09:43 / 08.03.2025
49 ёшли Чусовитина Жаҳон кубоги олтин медалини қўлга киритди

49 ёшли Чусовитина Жаҳон кубоги олтин медалини қўлга киритди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
17:29 / 08.03.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!