Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Республика олимпиадасини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Президентнинг тегишли фармони лойиҳасида қайд этилишича, Миллий олимпиада спорт ўйинларини ўтказиш дастури ишлаб чиқилади. Спорт ўйинлари ўтказиладиган спорт иншоотларининг инфратузилмаси яхшиланади, зарур спорт анжомлари билан жиҳозланади.
Миллий Олимпия ўйинларини юқори савияда ташкил этиш, ғолиб ва совриндорларни тегишли мукофотлар билан таъминлаш чораларини кўрилади. Миллий Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни оммавий ахборот воситаларида, жумладан, ижтимоий тармоқларда кенг ёритилади.
Шунингдек, спорт таълими муассасаларида мураббий ва мутахассисларнинг малакасини ошириш кўзда тутилган.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларида фаолият кўрсатаётган олий маълумотли мураббийларнинг 54 фоизининг ҳозирги улуши 2022 йилда 62 фоизга, 2026 йилда 85 фоизга етказилади. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиаллари битирувчилари спорт ва таълим муассасаларига ишга жойлаштирилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!