Хорижий кинокомпаниялар ва киностудияларни мамлакатга жалб этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ер майдони 50 гектардан кам бўлмаган замонавий киношаҳар ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланмоқда.
Мазкур ҳужжат лойиҳасига кўра, 2022 йил сентябрга қадар киношаҳарларни ташкил қилиш ва фаолиятини йўлга қўйиш бўйича хорижий мутахассислар ва ташкилотларни жалб қилган ҳолда жаҳон тажрибаси ўрганилади ва натижалари бўйича киношаҳар концепцияси ишлаб чиқилади.
Шунингдек, ушбу ҳужжат лойиҳасида мамлакатда миллий фильмлар намойиши ва тарғиботини юқори савияда ташкил қилиш, фильмларни оммалаштириш, миллий кинопрокат тармоғини яратиш масаласи ҳам кўтарилган.
Бунда 2022 йил июнь ойигача амалга ошириладиган қуйидаги чора-тадбирлар белгилаб берилмоқда:
– Республиканинг ҳар бир туман (шаҳар) кесимида фильмлар намойишини назарда тутувчи “Кинокарвон” фаолиятининг режа жадвалини тасдиқлаш.
– Таълим муассасаларида, ҳарбий қисмларда ва иш режими вахта усулида ташкил этилган йирик корхоналарда миллий кино маҳсулотларининг намойишини ташкил этиш.
– Республика бўйлаб фильмлар тарғиботини ташкил қилиш ва оммалаштириш бўйича реклама кампаниясини тизимли ташкил қилиш, жаҳон тажрибасини қўллаш.
– Мамлакатдаги кинотеатрларни ягона тармоққа улаш, фильмларни онлайн етказиб бериш, намойиш этиш ва ҳисоботини юритиш тизимини жорий этиш.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!