$
12918.36 UZS
17.99
144.65 UZS
0.85
13951.83 UZS
132.95
16° Кечаси

Қурилишига 143 млрд сўм сарфланган Самарқанддаги ерости йўли деворидан сув “тешиб чиқди” (видео)

12:22 / 04.01.2022

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 31 декабр куни фойдаланишга топширилган Самарқанд шаҳридаги ер ости йўли деворларидан кучли ёмғир оқибатида кўп миқдорда сув сизиб кираётгани акс этган видеотасвир тарқалмоқда.

Шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати маълумотларига кўра, Ибн Сино ва Рудакий кўчалари чорраҳасида бунёд этилган ер ости ўтиш йўли учун 143 миллиард сўм сарфланган.

Таъкидлаш жоизки, шаҳар йўл инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли ва сайёҳлар учун қулайлик яратиш, транспорт қатнови хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида 143 миллиард сўмлик тоннел – йўл ўтказгич ва Бўстонсарой кўчасининг Сиёб канали устидаги йўл 68 миллиард сўм маблағ ҳисобига реконструкция қилинди.

“Ўзбекистон 24” телеканалининг мазкур тоннел очилиш маросимидан тайёрлаган лавҳасида журналистнинг таъкидлашича, объект 3 йил давомида қуриб битказилиши керак бўлгани ҳолда 1,5 йилда битказилган ва фойдаланишга топширилган.

Мазкур қурилиш объектининг параметрлари қуйидагича:

– йўл ўтказгич узунлиги 1 км;

– баландлиги 5,8 метр;

– кенглиги 26,4 метр;

– ёпиқ қисмининг узунлиги 120 метр.

Гидрометеоролог тадқиқотчи Эркин Абдулаҳатов мазкур мавзуга эътибор қаратиб, буюртмачи ва қурувчилар олдига қатор саволларни қўймоқда.

“Хўш, лойиҳада ҳудудда кузатилган ёғинларни хавфсиз ва талофатсиз ўтказиб юборувчи дренажларни қуришда қандай ёғин миқдори инобатга олинган? Ўзи умуман, қурилиш лойиҳасида табий омил таъсирлари эътиборга олинганми?

Ҳисобга олинган бўлса, нега янги объект деворларидан сув сизиб чиқмоқда? Баҳор-ёзги сел-сув тошқин келтириб чиқарадиган ҳақиқий интенсив ёғинлар даврида нима бўлади?” – деб ёзади у.

Шунингдек, у Самарқанд кузатув метеорологик станцияси фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб, қурувчи ташкилотлар нега бу кузатув станцияси маълумотларидан унумли фойдаланмаганини танқид остига олади.

“Самарқанд кузатув метеорологик станцияси ўз иш фаолиятини бошлаганига мана салкам 1 асрдан кўп вақт бўлди. У ўзида ҳудудда кузатилган асрий ёғингарчилик маълумотларини тўплаб, йиғиб ётибди. Маълумотлар шу каби қурилиш объектларини барпо этиш учун тўпланяпти. Нега чуқурроқ таҳлил олиб бориб мукаммал объектлар қурмайсизлар? Сизларга ким, нима ҳалақит беряпти?” – дейди тадқиқотчи.


Бу ҳам қизиқ

Канада раҳбари ўзгарди

Канада раҳбари ўзгарди

Жастин Трюдо ўрнини Марк Карни эгаллади.
09:56 / 10.03.2025
Тошкент шаҳри сайёҳлик хизматларидан 1,5 миллиард доллар ишлаб топди

Тошкент шаҳри сайёҳлик хизматларидан 1,5 миллиард доллар ишлаб топди

2024 йилда Тошкент сайёҳлик хизматларидан 1,49 миллиард доллар ишлаб топди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар б…
21:15 / 08.03.2025
Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича экспертларнинг режаси тақдим этилди

Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича экспертларнинг режаси тақдим этилди

Ҳужжатни тайёрлашда Украина, Россия, АҚШ ва Европа Иттифоқи вакиллари қатнашган.
08:36 / 10.03.2025
2025 йилда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 200 миллион АҚШ доллари ажратилади

2025 йилда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 200 миллион АҚШ доллари ажратилади

“Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори қа…
11:27 / 09.03.2025
UFC 313. Жастин Гетжи ва Рафаэль Физиев жанги тўлиқ давом этди

UFC 313. Жастин Гетжи ва Рафаэль Физиев жанги тўлиқ давом этди

Лас-Вегасда UFC 313 турнири ўз ниҳоясига етиб бормоқда.
10:27 / 09.03.2025
“Малика”дан 5,8 млрд сўмлик маҳсулот олиб, пулларни қайтармаган йигит қамалди

“Малика”дан 5,8 млрд сўмлик маҳсулот олиб, пулларни қайтармаган йигит қамалди

Суд мажлиси 2025 йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида бўлиб ўтган.
08:34 / 09.03.2025
Ўзбекистон олтин захиралари қарийб 45 миллиард долларга етди

Ўзбекистон олтин захиралари қарийб 45 миллиард долларга етди

Ўзбекистоннинг Олтин-валюта захиралари бир ой ичида 2 миллиард долларга кўпайиб, 44,9 миллиардга етди.
20:24 / 08.03.2025
Ўзбекистонликлар Россияда ҳашаматли уй-жой хариди бўйича учталикка кирди

Ўзбекистонликлар Россияда ҳашаматли уй-жой хариди бўйича учталикка кирди

2024 йилда резидент бўлмаган шахслар харид қилган ҳашаматли уй-жойларнинг 15 фоизи Ўзбекистон фуқароларига тўғри келган.
13:07 / 10.03.2025
КХДР Сариқ денгизга ракета учирди

КХДР Сариқ денгизга ракета учирди

10 март куни КХДР Сариқ денгиз томонга бир неча баллистик ракета учирган. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар бермоқда.
13:58 / 10.03.2025
Словения банки Ўзбекистон банклари билан ҳамкорлик қилади

Словения банки Ўзбекистон банклари билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Сид банкнинг бошқарув раиси ва ривожланиш ва экспорт банки бош директори Борут Ямник била…
21:06 / 09.03.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!