$
12918.36 UZS
17.99
144.65 UZS
0.85
13951.83 UZS
132.95
16° Кечаси

“Загран” паспорт учун ундириладиган тўлов миқдори камайтирилди

13:28 / 04.01.2022

Президентнинг тегишли фармони билан 2022 йил 1 январдан айрим давлат хизматларини кўрсатишда ундириладиган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа тўловлар миқдорлари камайтирилади.

Унга кўра, 2022 йил 1 январдан кўрсатилиши учун ундириладиган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа тўловлар миқдори камайтириладиган давлат хизматлари: 

– Адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказиш – БҲМнинг 1 баравари (аввал БҲМнинг 2 баравари);

– Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш – БҲМнинг 7 баравари (аввал БҲМнинг 10 баравари);

– Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш –БҲМнинг 7 баравари (аввал БҲМнинг 10 баравари);

– Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш – БҲМнинг 1 баравари (аввал БҲМнинг 1,2 баравари);

– Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, чет эллик фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни бериш – БҲМнинг 5 фоизи (аввал БҲМнинг 10 фоизи);

– Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш – Бепул (аввал БҲМнинг 1 баравари);

– Тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳнома бериш – БҲМнинг 1 баравари (аввал БҲМнинг 20 фоизи);

– Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган герб бланкаси учун йиғим – Бепул (аввал 5 АҚШ доллари).


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонликлар Россияда ҳашаматли уй-жой хариди бўйича учталикка кирди

Ўзбекистонликлар Россияда ҳашаматли уй-жой хариди бўйича учталикка кирди

2024 йилда резидент бўлмаган шахслар харид қилган ҳашаматли уй-жойларнинг 15 фоизи Ўзбекистон фуқароларига тўғри келган.
13:07 / 10.03.2025
Тошкент шаҳри сайёҳлик хизматларидан 1,5 миллиард доллар ишлаб топди

Тошкент шаҳри сайёҳлик хизматларидан 1,5 миллиард доллар ишлаб топди

2024 йилда Тошкент сайёҳлик хизматларидан 1,49 миллиард доллар ишлаб топди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар б…
21:15 / 08.03.2025
Канада раҳбари ўзгарди

Канада раҳбари ўзгарди

Жастин Трюдо ўрнини Марк Карни эгаллади.
09:56 / 10.03.2025
Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум қилинди

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум қилинди

Боксчи аввал кутилганидек, 5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Топ Ранк ташкил этадиган бокс оқшомида рингга кўтарил…
13:42 / 10.03.2025
Малайзия компанияси Ўзбекистондаги йирик қуёш электр станциялари лойиҳаларига сармоя киритади

Малайзия компанияси Ўзбекистондаги йирик қуёш электр станциялари лойиҳаларига сармоя киритади

Малайзия компанияси янги Тошкентда қуёш панелларини ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
21:22 / 09.03.2025
Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича экспертларнинг режаси тақдим этилди

Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича экспертларнинг режаси тақдим этилди

Ҳужжатни тайёрлашда Украина, Россия, АҚШ ва Европа Иттифоқи вакиллари қатнашган.
08:36 / 10.03.2025
“Малика”дан 5,8 млрд сўмлик маҳсулот олиб, пулларни қайтармаган йигит қамалди

“Малика”дан 5,8 млрд сўмлик маҳсулот олиб, пулларни қайтармаган йигит қамалди

Суд мажлиси 2025 йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида бўлиб ўтган.
08:34 / 09.03.2025
Нодирбек Ёқуббоев Чехиядаги турнирда ғалаба қозонди

Нодирбек Ёқуббоев Чехиядаги турнирда ғалаба қозонди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Ёқуббоев Чехияда бўлиб ўтган Challengers турнирида ғолиб чиқди
20:00 / 10.03.2025
Чиқиндидан қарз 5 кун ичида тўланмаса, қарздор электр энергиясидан вақтинча узилади

Чиқиндидан қарз 5 кун ичида тўланмаса, қарздор электр энергиясидан вақтинча узилади

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
15:23 / 08.03.2025
Қашқадарёда жанжал чиқарган 10 киши ҳибсга олинди

Қашқадарёда жанжал чиқарган 10 киши ҳибсга олинди

Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
17:09 / 08.03.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!