Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция стратегик хатарларни камайтиришни ҳамда ўзаро урушнинг олдини олишни ўзларининг асосий вазифаси деб билади. Ядро қуролига эга ушбу давлатлар душанба, яъни, жорий йил 3 январ куни эълон қилган қўшма баёнотда ядровий урушда ғолиблар бўлиши мумкин эмаслиги ва бундай уруш ҳеч қачон бошланмаслиги кераклиги қайд этилган.
Хусусан, қўшма баёнотни имзолаган давлатлар ядро қуроллари бир-бирига ёки бошқа давлатга қаратилмаганлигини тасдиқлаган.
Шунингдек, улар ҳар қандай ядровий таҳдидга қарши туришнинг муҳимлигини эслатиб, ядро қуролларини тарқатмаслик, қуролсизланиш ва қуролланиш устидан назорат бўйича икки томонлама ва кўп томонлама келишувларга риоя қилиш зарурлигини таъкидлаган. Баёнотга қўшилган давлатлар ядро қуролидан холи дунёни барпо этишни мақсад қилган ҳолда қуролсизланиш соҳасида янада қулайроқ хавфсизлик муҳитини яратиш учун барча давлатлар билан ҳамкорлик қилиш истагини билдириб ўтишган.
Юқоридаги давлатларнинг фикрича, ядро қуроллари мавжуд экан, улар мудофаа мақсадларига, тажовузни тўхтатиш ва урушнинг олдини олишга хизмат қилиши керак. “Ядровий бешталик” ядро қуролидан фойдаланишнинг узоққа чўзиладиган оқибатларидан хабардор.
Қайд этилишича, мазкур баёнет Россия ташаббуси билан тайёрланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!