$
12918.36 UZS
17.99
144.65 UZS
0.85
13951.83 UZS
132.95
16° Кечаси

Қозоғистонда газ нархининг оширилиши ортидан норозилик намойишлари ўтказилмоқда

15:31 / 04.01.2022

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Манғистау вилоятидаги намойишчиларни “масъулиятга ва мулоқотга тайёр бўлишга” чақирди.

Манғистау вилоятининг Жанаозен, Ақтау ва шаҳарлари аҳолиси 2022 йил 2 январдан бошлаб суюлтирилган газ нархи ошишига қарши норозилик билдиришни бошлашган. Улар бир литр газ нархини 120 тенгедан 50 тенгега туширишни талаб қилаётганлиги қайд этилган.

Шунингдек, жорий йил 4 январ куни Ақтауда Интимак майдонида 500 га яқин одам тўпланган. Намойишчилар учун марказий майдонда улкан ўтов тикилган ва унинг ичида иссиқ, чой, нон, сомса бўғирсоқ ва бошқа таомлар тарқатиш ташкил қилинган. Шунингдек, тунда аёллар ва қарияларга адёллар тарқатилган.

“Ақтауда ҳукумат комиссияси иш бошлади, унинг таркибига президент маъмурияти ходимлари кирган. Республика тезкор штаби доимий асосда иш олиб бормоқда. Комиссияга мамлакатимиздаги барқарорлик манфаатларидан келиб чиққан ҳолда юзага келган муаммонинг мақбул ечимини топиш вазифаси топширилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жамоат тартиби бузилмаслигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди. Намойишчилар масъулият ва мулоқотга тайёрлигини кўрсатиши керак”, – деб ёзган Қосим-Жомарт Тоқаев ўз саҳифасида.

Хабарда келтирилишича, ҳукумат суюлтирилган газ нархини тартибга солиш бўйича комиссия тузиб, нарх аллақачон 120 тенгедан 85-90 тенгега туширилганини маълум қилган. Шунингдек, рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги Манғистау вилоятидаги эҳтимолий нарх келишуви бўйича ёқилғи қуйиш шохобчалари эгаларига нисбатан текширув ўтказишни бошлаган.

Тадбиркорлар томонидан нархларни асоссиз ошириб юбориш ҳолатлари аниқланган тақдирда Рақобатни ҳимоя қилиш агентлиги томонидан маъмурий чоралар кўрилади, дейилади хабарда.


Жаҳон


														
														Янги бош вазир Канада АҚШнинг бир қисми бўлмаслигини айтди

Янги бош вазир Канада АҚШнинг бир қисми бўлмаслигини айтди

“Америка Канада эмас. Канада ҳеч қачон, ҳеч қачон Американинг бир қисми бўлмайди”, - деди у.
18:37 / 10.03.2025

														
														КХДР Сариқ денгизга ракета учирди

КХДР Сариқ денгизга ракета учирди

10 март куни КХДР Сариқ денгиз томонга бир неча баллистик ракета учирган. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар бермоқда.
13:58 / 10.03.2025

														
														Россия қурол-яроғ экспорти бўйича етакчилар қаторига кирди

Россия қурол-яроғ экспорти бўйича етакчилар қаторига кирди

Бу ҳақда Financial Times газетаси хабар бермоқда.
13:55 / 10.03.2025

														
														Канада раҳбари ўзгарди

Канада раҳбари ўзгарди

Жастин Трюдо ўрнини Марк Карни эгаллади.
09:56 / 10.03.2025

														
														Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича экспертларнинг режаси тақдим этилди

Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича экспертларнинг режаси тақдим этилди

Ҳужжатни тайёрлашда Украина, Россия, АҚШ ва Европа Иттифоқи вакиллари қатнашган.
08:36 / 10.03.2025

														
														Исроил яна Ливан жанубига ҳаво ҳужуми уюштирди

Исроил яна Ливан жанубига ҳаво ҳужуми уюштирди

Телеканалга кўра, Исроил қирувчи самолётлари камида саккизта аҳоли пункти яқинига 20 га яқин ҳаво ҳужумини амалга оширган.
10:27 / 08.03.2025

														
														Трамп Эронга янги ядровий битим таклиф қилди

Трамп Эронга янги ядровий битим таклиф қилди

“Мен келишувни афзал биламан”, – дея қўшимча қилган Трамп.
10:04 / 08.03.2025

														
														АҚШ “Крокус”даги терактни уюштирганликда гумон қилинаётган шахсни қўлга олди

АҚШ “Крокус”даги терактни уюштирганликда гумон қилинаётган шахсни қўлга олди

Ҳозирда у қамоқда сақланмоқда ва суд жараёнини кутмоқда. Унга умрбод қамоқ жазоси белгиланиши мумкин.
09:43 / 08.03.2025

Бу ҳам қизиқ

“Малика”дан 5,8 млрд сўмлик маҳсулот олиб, пулларни қайтармаган йигит қамалди

“Малика”дан 5,8 млрд сўмлик маҳсулот олиб, пулларни қайтармаган йигит қамалди

Суд мажлиси 2025 йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида бўлиб ўтган.
08:34 / 09.03.2025
49 ёшли Чусовитина Жаҳон кубоги олтин медалини қўлга киритди

49 ёшли Чусовитина Жаҳон кубоги олтин медалини қўлга киритди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
17:29 / 08.03.2025
Нодирбек Ёқуббоев Чехиядаги турнирда ғалаба қозонди

Нодирбек Ёқуббоев Чехиядаги турнирда ғалаба қозонди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Ёқуббоев Чехияда бўлиб ўтган Challengers турнирида ғолиб чиқди
20:00 / 10.03.2025
Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича экспертларнинг режаси тақдим этилди

Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича экспертларнинг режаси тақдим этилди

Ҳужжатни тайёрлашда Украина, Россия, АҚШ ва Европа Иттифоқи вакиллари қатнашган.
08:36 / 10.03.2025
Канада раҳбари ўзгарди

Канада раҳбари ўзгарди

Жастин Трюдо ўрнини Марк Карни эгаллади.
09:56 / 10.03.2025
Россия қурол-яроғ экспорти бўйича етакчилар қаторига кирди

Россия қурол-яроғ экспорти бўйича етакчилар қаторига кирди

Бу ҳақда Financial Times газетаси хабар бермоқда.
13:55 / 10.03.2025
2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

Бу ҳақда Knight Frank компаниясининг йиллик Wealth Report ҳисоботида келтирилди.
12:45 / 08.03.2025
КХДР Сариқ денгизга ракета учирди

КХДР Сариқ денгизга ракета учирди

10 март куни КХДР Сариқ денгиз томонга бир неча баллистик ракета учирган. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар бермоқда.
13:58 / 10.03.2025
Малайзия компанияси Ўзбекистондаги йирик қуёш электр станциялари лойиҳаларига сармоя киритади

Малайзия компанияси Ўзбекистондаги йирик қуёш электр станциялари лойиҳаларига сармоя киритади

Малайзия компанияси янги Тошкентда қуёш панелларини ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
21:22 / 09.03.2025
Тошкент шаҳри сайёҳлик хизматларидан 1,5 миллиард доллар ишлаб топди

Тошкент шаҳри сайёҳлик хизматларидан 1,5 миллиард доллар ишлаб топди

2024 йилда Тошкент сайёҳлик хизматларидан 1,49 миллиард доллар ишлаб топди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар б…
21:15 / 08.03.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!