$
12013.52 UZS
-10.88
159.95 UZS
-0.46
13649.76 UZS
6.88
31° Кечаси 18°

Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ҳарбий авиация тизимини трансформация қилиш чоралари кўриб чиқилди

09:44 / 09.06.2026

Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа соҳасидаги айрим масалалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Сўнгги йилларда Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони раҳбарлигида мамлакатимиз мудофаа тизими ривожланишнинг янги босқичига кўтарилди. Хусусан, ҳаво сарҳадларимизни мустаҳкамлаш, чегаралар дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари изчил ислоҳ қилинмоқда.

Ислоҳотлар натижасида қўшинлар замонавий авиация техникалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва учувчисиз учиш аппаратлари билан таъминланмоқда. Амалий парвоз машғулотлари кўлами бир неча баробар оширилиб, авиация бўлинмаларининг жанговар шайлиги мустаҳкамланмоқда.

Тақдимотда замонавий билим ва кўникмаларга эга, ватанпарвар ва профессионал миллий кадрларни тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қарши шаҳрида жойлашган Ҳарбий авиация институтининг ўқув-моддий базаси халқаро таълим стандартлари асосида жиҳозланган эди.

Институтда замонавий ўқув тренажёрлари, моделлаштириш ва симуляция воситалари жорий этилган. Назария ва амалиёт уйғунлигида ташкил этилаётган машғулотлар курсантларга авиация соҳасини чуқур ўзлаштириш имконини бермоқда. “Устоз-шогирд” анъанаси асосида курсантлар “Хонобод” аэродромида тажрибали мутахассислар кўмагида амалий кўникмаларини мустаҳкамламоқда.

Тақдимотда ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш, авиация бўлинмаларини замон талабларига мос равишда қайта ташкил қилиш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Бу ишлар Ҳарбий ҳаво кучларининг жанговар қобилияти ва амалий имкониятларини янада оширишга, қўшинларнинг тезкорлиги, ҳаракатчанлиги ва замонавий таҳдидларга жавоб бериш салоҳиятини кучайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорликни ривожлантириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Президентимизнинг жорий йил январь ойида Туркияга ташрифи давомида икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида ҳарбий тиббиёт соҳасида таълим ва ҳамкорлик битими имзоланган эди.

Тақдимотда ушбу битим доирасида амалга оширилиши таклиф этилаётган чоралар ҳақида ахборот берилди. Мутахассисларни даволаш иши, стоматология, фармацевтика, профилактика, тиббий касб-ҳунар ва ҳамширалик олий таълими йўналишларида, магистратура ва аспирантурада ўқитиш, ҳарбий шифокорларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, тиббиётнинг илмий йўналишларида ҳамкорлик қилиш, семинар, конгресс ва симпозиумлар ўтказиш, ўқитувчи, маслаҳатчи, илмий ходим ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма машғулотлар ташкил этиш, беморларни биргаликда даволаш ҳамда тиббиёт муассасаларини ташкил этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Тақдимотда мудофаа ишлари органларида чақирилувчиларни қайд этиш, тиббий ва чақирув комиссиялари фаолиятини рақамлаштириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди. Мазкур жараёнларнинг шаффофлиги ва тезкорлигини ошириш, фуқаролар учун қулайлик яратиш муҳимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, мудофаа ишлари органлари фуқаро ходимларининг иш ҳақини босқичма-босқич ошириш, ҳарбий хизматчиларга Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида турар жой ижараси учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдорини кўпайтириш бўйича таклифлар билдирилди.

Президентимиз қўшинларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлигини ошириш, ҳарбий бошқарув ва таълим тизимига илғор тажрибаларни жорий этиш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Мутасаддиларга ҳарбий таълим тизимидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, аскарларни касбга ўргатиш, уларни олий таълим муассасаларига тайёрлаш ва бунинг учун муносиб шароитлар яратиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.



														
														Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Сезилиш кучи: Сурхондарё вилоятида 4-5 балл бўлган бўлса, Тошкент шаҳрида 2-3 балл бўлди.
18:47 / 27.06.2026

														
														Андижонда оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда

Андижонда оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда

Қувонарлиси, мазкур лойиҳа якунида яна қўшимча 10 минг аҳолининг ҳам хонадонлари янги канализация тизимига уланиши режага ки…
18:40 / 27.06.2026

														
														Каннаваро: "Босимсиз ўйнаймиз, мақсад — ЖЧдаги илк ғалаба"

Каннаваро: "Босимсиз ўйнаймиз, мақсад — ЖЧдаги илк ғалаба"

Ўзбекистон миллий жамоаси Конго ДРга қарши баҳс олдидан Атланта шаҳридаги Мерcедес-Бенз Стадиумда ташкил этилган матбуот анж…
17:34 / 27.06.2026

														
														Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланиши мумкин

Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланиши мумкин

Ўзбекистонда 16 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб …
16:57 / 27.06.2026

														
														Наманганда ер майдонини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Наманганда ер майдонини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Наманган вилоятининг Поп туманида ер майдонини расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди.
14:17 / 27.06.2026

														
														Бугун Ўзбекистонда ультрабинафша нурланиш даражаси ниҳоятда юқори бўлади

Бугун Ўзбекистонда ультрабинафша нурланиш даражаси ниҳоятда юқори бўлади

Бугун ва эртага Тошкент шаҳрида ультрабинафша (УВ) нурланиш даражаси экстремал кўрсаткич — 10 баллгача етиши кутилмоқда.
11:28 / 27.06.2026

														
														Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган м

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган м

Форумда журналистлар, блогерлар, матбуот котиблари, медиа экспертлари ҳамда соҳа вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
10:20 / 27.06.2026

														
														Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги 9 ёшга ошди

Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги 9 ёшга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ё…
16:39 / 26.06.2026

														
														Тошкент медиа майдонининг марказига айланди

Тошкент медиа майдонининг марказига айланди

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Тошкент шаҳрида йилнинг энг йирик медиа фору…
15:29 / 26.06.2026

														
														27 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

27 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
15:12 / 26.06.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган м

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган м

Форумда журналистлар, блогерлар, матбуот котиблари, медиа экспертлари ҳамда соҳа вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
10:20 / 27.06.2026
Шуҳрат Орипов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бошқаруви раиси этиб сайланди

Шуҳрат Орипов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бошқаруви раиси этиб сайланди

2026 йил 25 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг VII конференцияси бўлиб ўтди.
20:24 / 25.06.2026
Нефт нархи урушдан олдинги даражага қайтди

Нефт нархи урушдан олдинги даражага қайтди

Жаҳон нефть бозорида нархлар пасайишда давом этмоқда. Яқин Шарқдан нефть етказиб бериш ҳажми ошиши кутилаётгани ҳамда бозорд…
07:10 / 26.06.2026
Венесуэла зилзила оқибатларини бартараф этишда халқаро ҳамжамиятдан қандай ёрдам қабул қилди?

Венесуэла зилзила оқибатларини бартараф этишда халқаро ҳамжамиятдан қандай ёрдам қабул қилди?

Жорий йилнинг июнь ойида Венесуэлада содир бўлган кучли зилзилалар мамлакатга катта зарар етказди.
17:28 / 27.06.2026
Ҳусанов энг кўп даромад топувчи футболчилар рейтингига кирди

Ҳусанов энг кўп даромад топувчи футболчилар рейтингига кирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ЖЧ–2026 иштирокчиси бўлган …
12:48 / 27.06.2026
Xabardor.uz Бош муҳаррири Илёс Болтаев махсус сертификат билан тақдирланди

Xabardor.uz Бош муҳаррири Илёс Болтаев махсус сертификат билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази томон…
21:56 / 25.06.2026
Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Сезилиш кучи: Сурхондарё вилоятида 4-5 балл бўлган бўлса, Тошкент шаҳрида 2-3 балл бўлди.
18:47 / 27.06.2026
Ўзбекистоннинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари кескин пасайди

Ўзбекистоннинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари кескин пасайди

26 июнь куни Эквадор терма жамоаси Германия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу натижа Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионати…
05:52 / 26.06.2026
Ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Тошкент вилояти ва Қашқадарё вилоятида фуқароларни ишга жойлаштириш эвазига пул олган шахслар қўлга олинди.
15:52 / 25.06.2026
Эпштейн иши: АҚШ суди Трампга оид махфий ҳужжатларни ошкор қилишни талаб қилди

Эпштейн иши: АҚШ суди Трампга оид махфий ҳужжатларни ошкор қилишни талаб қилди

АҚШ федерал суди Адлия вазирлигига Жеффри Эпштейн ишига оид айрим ҳужжатларнинг таҳрир қилинмаган, яъни яширин қисмлари олиб…
14:47 / 27.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!