Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган шахс томонидан транспорт воситасини бошқарган ҳолати юзасидан муносабат берилди.
Унга кўра, Жарқўрғон туманидаги 19-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Ў.Ж қўшнисига тегишли бўлган Spark русумли транспорт воситасини бошқариб, ушбу жараённи тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган. Ҳолат тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Сурхондарё вилояти ЙҲХБ мутахассислари томонидан вояга етмаган қоидабузар ва унинг онаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, қонуний чора кўрилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!