$
12059.78 UZS
-45.78
150.07 UZS
-2.49
14129.24 UZS
-103.27
31° Кечаси 18°

Тошкентда 3 нафар эркак “самосуд” қилинди

09:41 / 26.03.2022

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар бошқа фуқаролар томонидан “самосуд” қилинаётганлиги, ўзбошимчалик билан сўроққа тутилаётганлиги акс этган видеолар тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ берган маълумотга кўра, ҳолатлардан бири Бектемир туманида содир бўлган. Фуқаролар 1990 йилда туғилган П.С. ва 1991 йилда туғилган К.Ф. жорий йилнинг 18 март куни 2003 йилда туғилган А.Р.ни дўконларига харидор сифатида кириб, дўкон ходимлари харид қилинган маҳсулот учун тўлов варақаси (чек)ни бермаганлиги юзасидан ушбу дўконларнинг “QR-кодини” сканер қилиб “Солиқ ҳамкор” саҳифасига юборганлиги учун турли сўзлар билан ҳақорат қилган.

Бундан ташқари, 20 март куни Сергели туманида бир нечта фуқаролар 1997 йилда туғилган Л.Ф.ни дўкон ходимлари харид қилинган маҳсулот учун тўлов варақаси (чек)ни бермаганлиги бўйича маълумотларни солиқ идораларига бераётганликда айблашган. Сўнг фуқаролар – Д.Ғ., Х.А., У.Л., Н.Н., Х.С. ва бошқалар Л.Ф.ни турли сўзлар билан ҳақоратлаб, шовқин кўтариб жамоат тартибини бузишган.

Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-модда (“Ҳақорат қилиш”), 183-модда (“Майда безорилик”), 200-модда (“Ўзбошимчалик”)лари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Пойтахт ИИББ фуқаролардан бундай ҳолларда солиқ идораларига шикоят қилишларини сўрамоқда.

 


Бу ҳам қизиқ

Украина Ростов-Дондаги портга дронлар орқали зарба берди

Украина Ростов-Дондаги портга дронлар орқали зарба берди

“18 декабрга ўтар кечаси Украина дронлари Россиянинг Ростов-Дон, Батайск ва Таганрог шаҳарларига ҳужум қилди”, – деб маълум …
14:27 / 18.12.2025
Ҳиндистонлик икки йигит 55 минг долларлик олмос топиб олди

Ҳиндистонлик икки йигит 55 минг долларлик олмос топиб олди

Ҳиндистоннинг Мадхя-Прадеш штатида Сатиш Хатик ва Сажид Муҳаммад исмли икки дўст  ижарага олинган ер участкасидан 15,34 кара…
17:52 / 17.12.2025
Мисрдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Мисрдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасига фуқароларнинг маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушлаб турили…
15:43 / 18.12.2025
Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган хорижликлар сони 2,7 баробарга ошди

Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган хорижликлар сони 2,7 баробарга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 362,8 минг нафар чет эл фуқаролари…
16:30 / 18.12.2025
18 декабрь куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилади

18 декабрь куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилади

18 декабрь куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) кузатилади.
17:17 / 17.12.2025
Ижтимоий ходимларнинг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Ижтимоий ходимларнинг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
10:32 / 18.12.2025
Самарқанддаги “дом”да 4,7 млрд сўмлик табиий газ ўмарилди

Самарқанддаги “дом”да 4,7 млрд сўмлик табиий газ ўмарилди

Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 4 миллиард 741 миллион сўмлик з…
16:00 / 18.12.2025
Changan оламига ташриф буюринг: барча моделлар туркуми учун 0%га тенг муддатли тўлов

Changan оламига ташриф буюринг: барча моделлар туркуми учун 0%га тенг муддатли тўлов

Кириб келаётган байрамлар арафасида Changan асосий истакни рўёбга чиқаради: сиз энг қулай шартларда премиум тоифадаги автомо…
09:30 / 18.12.2025
Тадбиркорлик соҳасидаги 1 600 дан ортиқ мажбурий талаблар бекор қилинади

Тадбиркорлик соҳасидаги 1 600 дан ортиқ мажбурий талаблар бекор қилинади

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида Ҳукумат қарори билан қонунчиликдаги тадбиркорликка оид 1600 та ма…
13:01 / 17.12.2025
Япониянинг етакчи нашрларидан бири Ўзбекистон ҳақида мақола эълон қилди

Япониянинг етакчи нашрларидан бири Ўзбекистон ҳақида мақола эълон қилди

The Japan News газетасининг тонгги саҳифаларида “Ўзбекистон чорраҳада: Қандай қилиб Тошкент Марказий Осиёда янги даврни шакл…
18:19 / 18.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!