Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2022 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистон 7 та давлатдан қиймати 21 млн АҚШ долларига тенг бўлган 122,4 минг тонна картошка импорт қилган.
Қайд этилишича, картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 42 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг дастлабки 2 ойида Ўзбекистон картошка импорт қилган давлатлар орасида Покистон етакчилик қилмоқда – 91,3 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
Қозоғистон – 12,6 минг тонна;
Эрон – 5,2 минг тонна;
Россия – 4,4 минг тонна;
Қирғизистон – 4,3 минг тонна;
Афғонистон – 4 минг тонна;
Беларус – 631,6 тонна.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!