Бугун, 5 январь куни Криштиану Роналду билан икки йиллик шартнома имзолаган «Ал-Наср» футбол жамоасининг Саудия Арабистони чемпионатидаги навбатдаги тур ўйини бўлиб ўтади.
Аммо жамоа сафида Роналду майдонга туша олмайди.
Daily Mail нашрининг маълум қилишича, Англия премьер лигаси доирасида Роналдуга берилган дисквалификация Саудия Арабистони чемпионатида ҳам амал қилади.
Ўшанда Криштиану Роналду «Эвертон«га қарши ўйинда ёш мухлисининг қўлидан телефонни олиб қўйганлиги туфайли Англия футбол ассоциацияси томонидан иккита ўйинга дисквалификация қилинган.
ФИФА қоидасига биноан бир лигада қўйилган тақиқ бошқа бир лигада ҳам амал қилинади. Қарор чиқарилгач, АПЛда танаффус эълон қилинганди.
Шундан сўнг Роналду ва МЮ ўртасидаги шартнома бекор бўлди. Бу ўртада футболчи бирон-бир лигада ўйин ўтказмаганлиги сабабли жазо ижросиз бўлиб келаётган эди.
Шу туфайли Роналду «Ал-Насср»нинг бугун «Ал Таее»га қарши учрашувини ҳамда 14 январь куни «Ал-Шабаб»га қарши ўйинда ҳам иштирок эта олмайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!