Жорий йил 18 апрел куни АКТ вазири Шерзод Шерматовнинг Microsoft компанияси вакиллари билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди.
Йиғилишда Microsoft компанияси, Америка-Ўзбекистон Савдо Палатаси ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси вакиллари иштирок этган.
“Учрашувда ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, IT-таълимни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратиш, ушбу жараёнларга кўпроқ ёшларни жалб этиш, малакали кадрлар тайёрлаш масалалари кўрилди”, – дейилади АКТ вазирлиги Матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, АКТ вазирлиги томонидан Ўзбекистонда компаниянинг офисини очиш таклифи берилган.
Бундан ташқари, томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдиришган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!