$
11861.96 UZS
23.04
₽
147.13 UZS
0.08
€
13278.28 UZS
29.34
31° Кечаси 18°

Андижонда “Андижон полкаси” ойлиги ва рақсга тушаётган талабалар (видео)

15:15 / 26.04.2022

Ижтимоий тармоқларда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг топшириғи экани айтилиб, вилоятда “Андижон полкаси” ойлиги эълон қилингани таъкидланган хабарнома сурати тарқалмоқда.

Унга кўра, “Андижон полкаси” куйи яратилганлигининг 100 йиллиги ҳамда шу номдаги халқ рақс ансамбли ташкил этилганлигининг 65 йиллиги муносабати билан жорий йил 25 апрелдан эътиборан барча ташкилотлар, хусусан, “ўзини ҳақиқий андижонликман деб билганлар” ҳар куни Андижон полкаси рақсига тушишни одат тусига киритишлари бўйича вилоятда “Андижон полкаси” ойлиги эълон қилинган.

Шунингдек, бу борада челенжлар ва флешмоблар ташкил қилиш орқали ҳам Андижон полкасини оммалаштириш зарурлиги белгиланган.

Ташкилот ва идоралар раҳбарлари юқорида белгилаб берилган тадбирлар натижаси ҳақида ҳар жума куни соат 15:00 га қадар вилоят ҳокимлиги туризм котибиятига фотоальбомни илова қилган ҳолатда ҳисобот топширадилар.

Мазкур топшириқнинг ижроси юзасидан Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги аллақачон иш бошлаган. Ҳокимлик ахборот хизмати тумандаги Тиббиёт техникуми, Педагогика коллежи талабалари ҳамда 1-сон касб-ҳунар мактабининг ўқувчиларининг Андижон полкасига рақс тушаётгани акс этган видеоларни эълон қилди.


Бу ҳам қизиқ

Россия ва Украина Олешки шаҳрида вақтинчалик ўт очишни тўхтатди

Россия ва Украина Олешки шаҳрида вақтинчалик ўт очишни тўхтатди

Россия ва Украина 2026-йил 27-октябрь куни Херсон вилоятининг Россия қўшинлари назоратидаги Олешки шаҳрида гуманитар оператс…
09:57 / 27.10.2026
Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбанга БМТ Бош котиби лавозимига номзодини қўйиш…
16:31 / 26.10.2026
Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фарматсевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходим муносиб ҳисса қўшаётганини…
11:47 / 27.10.2026
28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:52 / 27.10.2026
Испанияда автобус 20 метрли жарликка қулаб, 83 киши жароҳатланди

Испанияда автобус 20 метрли жарликка қулаб, 83 киши жароҳатланди

Испаниянинг Барселона шаҳри яқинида автобуснинг тахминан 20 метр чуқурликдаги жарликка қулаши оқибатида 83 киши жароҳатланди…
10:26 / 27.10.2026
Кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳим

Кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳим

Президент миллий кино санъати орқали Ўзбекистон тарихи, маданияти ва миллий қаҳрамонларини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш …
17:37 / 26.10.2026
Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Сассекс герсогиняси Меган Маркл 2025-йилда отаси Томас Марклга мактуб ёзиб, унинг фарзандлари билан учрашишига рухсат бермас…
13:34 / 27.10.2026
“Пахтакор” Ироқда мағлубиятга учради.

“Пахтакор” Ироқда мағлубиятга учради.

Бугун, 27 октябрь куни Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Элит Осиё чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида Ироқнинг “Эйр Форс” к…
08:35 / 27.10.2026
Ўзбекистонда тиббиёт тизимига сунъий интеллект жорий этилади

Ўзбекистонда тиббиёт тизимига сунъий интеллект жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиётни рақамлаштириш ишлари хусусий клиникалар ва дорихоналарни ҳам қамраб олаётганини маълум қ…
11:39 / 27.10.2026
“Ўзбекфилм” миллий кинокомпанияси янги бизнес модели асосида ишлайди

“Ўзбекфилм” миллий кинокомпанияси янги бизнес модели асосида ишлайди

“Ўзбекфилм” давлат муассасаси тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида фаолият юритадиган янги миллий киноком…
17:47 / 26.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!