$
11994.10 UZS
6.94
₽
145.79 UZS
-0.5
€
13420.20 UZS
26.95
31° Кечаси 18°

“Бойсун баҳори” халқаро фестивали сурхондарёликларга қанчага тушди?

11:20 / 11.05.2022

Жорий йилнинг 7-8 май кунлари Сурхондарё вилояти Бойсун туманининг Паданг қишлоғида “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Ҳукуматнинг 2022 йил 7 февралдаги қарори билан эндиликда ҳар икки йилда бир марта апрель ойида Бойсун туманида ўтказилади.

Сўнгги йилларда республика бўйлаб халқаро даражадаги турли фестиваллар ташкиллаштирилмоқда. Албатта ташкилий масалалар моддий таъминотсиз, хусусан, бюджет маблағисиз битмайди. Хўш, сурхондарёликларга “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали қанчага тушди? Қуйида шу ҳақда.

Таъкидланишича, мазкур тадбир Ўзбек халқининг ўзига хос фольклор санъатини қўллаб-қувватлашни давом эттириш, шу жумладан, халқ достонлари, ҳунармандчилиги, миллий либослари ва халқ ўйинлари, қадимий урф-одатларини сақлаб қолиш ҳамда уларни кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилади.

Ҳукумат бу борада тегишли қарор қабул қилган ва унга кўра, фестивални ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланган.

Низомга кўра, фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатларнинг 30 фоизи республика бюджетидан Маданият вазирлигига маданий тадбирлар учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ҳамда қолган 70 фоизи вилоят ҳокимлиги маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

Бундан ташқари, Бойсун тумани ҳокимлиги туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси қисми ҳисобидан фестивал иштирокчилари ва меҳмонларини овқатлантириш харажатлари учун 50 миллион сўм ҳамда ётоқ жой билан таминлаш ва хизмат кўрсатиш учун 256 млн 950 минг сўм маблағ ажратган.

Шунингдек, ҳокимлик захира жамғармаси ҳисобидан Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаларининг ижодий жамоалари, хорижий ҳакамлар ва қўшиқчиларининг авиа чипталари учун 30 млн сўм, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва бошқа вилоятлар меҳмонларини овқатлантириш харажатлари учун  50 млн сўм, 1 та параделтоплан учун 15 млн сўм маблағ ажратган.

6-8 май кунлари туман ИИБ ЙҲХБнинг Бойсун тумани 4H-1613 “Бойсун-Дуоба” автомобиль йўлининг 0-1 километрлари оралиғи, 4H-1607 Инкабод-Паданг автомобиль йўлининг 1-километри (4П-105 автомобиль йўлидан кириш қисми) ҳамда 4К-618 Бойсун айланма автомобиль йўлининг 0-1-километрлари оралиғида транспорт воситалари ҳаракатининг чекланиши маҳаллий бюджетга ҳамда ҳудуддаги аҳоли вакилларининг чўнтакларига қанча зарар келтирганини, афсуски, расмийлаштиришнинг имкони йўқ. 

Шу ўринда қайд этиш керакки, мазкур халқаро тадбирнинг асосий қисми “жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар” ҳисобидан молиялаштирилиши кўплаб саволларни пайдо қилади. Жумладан, ҳомийларнинг ихтиёрий ташаббускорлиги қай даражада бўлганлиги (айрим иштирокчи ОАВ вакилларининг гувоҳликларига кўра, тадбиркорлар ҳомийлик учун мажбурланган), ҳомийлик асосида йиғилган маблағларнинг сарфланиши ҳақидаги маълумотларнинг шаффофлиги, аcосийси, бу фестивалнинг жами харажатлари ҳақидаги маълумотлар очиқланиши керак.

Маълумот учун, жорий йилги Наврўз байрамлари учун вилоят ҳокимлиги республика бюджетидан ажратилган ссуда маблағлари (30 млрд сўм) ҳисобидан Вилоят Маданият бошқармасига 914,6 млн сўм ажратган. Бундан 175,6 млн сўми Тошкент шаҳрида нишонланган “Наврўз” байрами асосий саҳнасининг фон гуруҳида Сурхондарё вилояти жамоасининг иштирок этиши билан боғлиқ харажатлар учун сарфланган.

Таҳририят


Бу ҳам қизиқ

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026
Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкент шаҳридаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиа форумида икки мамлакат ўрта…
15:41 / 09.11.2026
Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистонда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилга қадар 500 минг тоннага етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Шавкат …
13:58 / 09.11.2026
Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқанд шаҳрида умумий ўрта таълим мактаби директори фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга жойлаштириш эвазига 400 АҚШ доллари…
14:50 / 09.11.2026
Қаршидаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди

Қаршидаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди

10 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазият…
09:48 / 10.11.2026
Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 995 долл…
14:28 / 09.11.2026
Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Nvidia бош директори Женсен Хуангнинг Хитой фойдасига жосуслик қилишда гумонланаётган аёл билан…
10:08 / 10.11.2026
Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жорий йил ноябрь ойида ФИФА кунлари доирасида ўтказиладиган йиғин учун таркиби маълум бў…
11:27 / 09.11.2026
Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида тўй кортежи вақтида автомобиль йўлини тўсиб, илонизи шаклида ҳаракатланган ҳайдовчиларга…
09:49 / 09.11.2026
Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматларга бўлган ички талабни қондириш мақсадида уларни маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилади. Бу …
15:57 / 09.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!