Бугун, 11 февраль оқшомида Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финал учрашуви ўтказилади. Унда Саудиянинг «Ал Ҳилол» ҳамда Испаниянинг «Реал Мадрид» жамоалари тўқнаш келишади.
Беллашув Тошкент вақти билан тунги соат 00:00да Марокашдаги «Қирол Моулай Абдуллоҳ» ўйингоҳида ўтказилади.
Қайд этиш мумкин, Мадрид клуби 5-бор мазкур мусобақа финалига чиқиб, бу борада етакчига айланди. Бундан аввал, мадридликлар 2014, 2016, 2017 ва 2018 йилларда финалга чиқиб, уларнинг ҳаммасида ғолибликни қўлга киритган.
Энг яқин таъқибчи «Барселона» эса 4 марта мазкур турнирнинг ҳал қилувчи босқичига чиққан ва улардан 3 тасида ғалаба қозонган.
Шунингдек, бугун «Фламенго» (Бразилия) ва «Ал Аҳли» (Миср) жамоалари иштирокида мазкур мусобақанинг 3-ўрни учун баҳс ҳам ўтказилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!