Кеча, 2 май санасида Тошкент мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари ортда қолди. Кун доирасида 3 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилиб, уларнинг барчаси ғалабага эришди.
Дастлаб, -63,5 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Руслан Абдуллаев Пуэрто-Рико вакили Мануэл Фебусга қарши баҳс олиб бориб, 5:0 ҳисобида зафар қучди.
-86 кг вазн тоифасида эса Шоҳжаҳон Абдуллаев дастлабки босқичдаги жангини Қирғизистон вакили Эркин Адилбек Уулуга қарши жанг ўтказиб, ғалаба қозонди.
Шунингдек, -80 кг вазн тоифасида Жасурбек Йўлдошев жазоирлик Юнус Немоучига қарши рингга чиқди. Рақибига имкон қолдирмаган Жасурбек ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди.
Ўз навбатида, бугун ЖЧнинг 3-кунида қуйидаги 2 нафар вакилимиз ўз жангларини ўтказади:
-71 кг: Саиджамшид Жафаров – Осорио Муханга (Мозамбик) (16:10 дан сўнг)
-60 кг: Мужибилло Турсунов – Мерри Кор (Гамбия) (18:25 дан сўнг)
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!