$
12055.90 UZS
44.25
₽
144.16 UZS
0.99
€
13572.53 UZS
109.87
31° Кечаси 18°

Битимни бекор қилиш ва депортация: қонунларни писанд қилмаётган Роналду Саудиядан ҳайдалади(ми?)

15:13 / 24.04.2023

Ҳар доим диққат марказида бўлишни хуш кўрувчи португалиялик юлдуз яна бир можаро сабабчисига айланиб қолди. Тобора паймонаси тўлиб бораётган саудияликлар Роналдуга шаҳар бедарвоза эмаслигини кўрсатиб қўйишмоқчи. Унинг футбол оламида қандай мавқега эгалиги ва Саудияга келиши учун унга қанча пул тўлангани мухлисларни қизиқтираётгани йўқ.

Ҳаммаси нимадан бошланди?

Кўплаб футбол ишқибозларининг эътибори Чемпионлар лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган “Реал” – “Челси”, “Милан” – “Интер” учрашувларига қараб турган бир пайтда Саудия Арабистонида ҳам марказий беллашув бўлиб ўтди. Чемпионатнинг 24-тури доирасида мамлакатнинг икки номдор, совринлар учун даъвогарлик қилаётган клублари “Ал-Насср” ва “Ал-Ҳилол” ўзаро баҳс олиб борди. Ушбу қарама-қаршиликда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Одион Игало киритган 2 та гол “Ал-Ҳилол”га ғалаба тақдим этди. Аммо асосий воқелик бу эмас. Жамоатчилик эътиборини тортган нарса тиниб-тинчимас Роналду ва мухлислар билан юз берган ҳодиса.

Гап шундаки, Саудия Арабистони ўзига хос хулқ-атвор қоидалари ва қонунларига эга бўлган исломий давлатдир. “Ал-Насср”нинг энг кўп маош олувчи ҳужумчиси Криштиану Роналду бу меъёрларни писанд қилмаётган кўринади. Ўйиннинг танаффус вақтида меҳмонлар мухлислари ҳужумчига босим ўтказишга уринишди ва унинг принципиал рақиби Мессининг исмини айтиб, бақиришди. Ўз навбатида Роналду бунга ўта ахлоқсизлик билан жавоб қайтарди. Ҳаммаси шундан сўнг бошланди. Бу воқеа маҳаллий газеталарнинг сарлавҳаларига айланди (бу ҳаракат “ахлоқсизлик”, “шармандали” ва “можароли” деб таърифланди) ва қиролликдаги энг машҳур спорт дастури “Action ya Dawri”да бир неча соат давомида ёритиб борилди.

Роналду жиноятчи(ми)?

Видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгач, адвокат Ноуф бин Аҳмад Саудия прокуратурасига шикоят қилишини айтди. “Роналдунинг хатти-ҳаракати жиноят, омма олдида шов-шувли ҳаракат ва агар хорижлик томонидан содир этилган бўлса, ҳибсга олиш ва депортация қилишни талаб қилувчи жиноятлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун биз прокуратурага ариза берамиз”, – деб ёзди у. Бундан ташқари, Нуф бин Аҳмад Саудия Арабистони тартиб-интизом ва ахлоқ қўмитасига Роналдуга нисбатан тенглик ва қонун қўлланилишини сўраб мурожаат қилишини маълум қилган. Худди 2007/2008-йилги мавсумда “Ал-Иттиҳод” футболчиси Алҳасан Кейта билан бўлгани каби. Ўшанда Кейта майдондан четлатилади, шунинг аламидан ё бошқа сабабми, футболчи ҳакамга тупуради.

Саудия Арабистони Футбол Ассоциациясининг Ёшлар ишлари бўйича Бош президенти ва Олий ҳазратлари шаҳзода Султон бин Фаҳд бин Абдулазиз эса Саудия Арабистони Футбол Ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси ва Профессионал қўмитасини футболчининг шартномасини бекор қилиш ва мамлакатдаги бошқа клублар билан шартнома имзолашни тақиқлаш бўйича тавсияларини маъқуллашга қарор қилган эди. Аммо Саудия Арабистони футбол федерацияси (SAFF) интизом ва этика қўмитаси португалиялик ҳужумчининг ахлоқсиз ҳаракати учун жазо чораларини қўлламади. Йирик нашрлар юлдузнинг иши кўриб чиқилаётган пайтда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеолар эмас, балки фақат ўйиннинг расмий трансляцияси пайтидаги тасвирлар кўрилгани учун жазодан қутулиб қолганини таъкидлаяпти.

Гап фақат Роналдуда эмас-да

“Ҳайдалиш” ҳақидаги гап-сўзлар фақат Роналдунинг ўзига боғлиқ эмас. Яқинда мамлакатдаги Роналдулар оиласи маҳаллий урф-одатларни бузиш билан боғлиқ жанжалга тушиб қолган эди. 2019 йилда “Одоб тўғрисида»ги қонун қабул қилинган бўлиб, унда аёллар, жумладан, чет элликларнинг оёқлари очиқ ҳолда кийиниб кўчага чиқишлари тақиқланади. Жоржина Родригес эса бу қоидани бузган, лекин бу ҳол биринчи марта кузатилгани учун модель кечирилган. ОАВда касби ва фаолияти сабаб унинг бундай тақиқлар бўлган мамлакатда эмин-эркин яшаши қийинлигини кўп таъкидланяпти. Қироллик қонунларига кўра, мамлакатда уйланмаган эркак ва турмушга чиқмаган аёлнинг бирга яшаши тақиқланган. Айнан Роналду келганидан кейин бунга кўз юмилгани ёхуд бу қонун ўзгартирилгани ҳақида ортиқча сўз юритишнинг ҳожати йўқ.

Ғазаб отига минган мухлислар

“Ал-Насср” вазиятни юмшатишга ҳаракат қилиб, қуйидагича изоҳ берган: “Роналду жароҳат олган. “Ал-Ҳилол” футболчиси Густаво Куэляр уни жуда нозик жойига урган. Бу тасдиқланган маълумотдир”.
Лекин маълум бўлишича, бу баёнотдан кўпчиликни кўнгли тўлмаган. Натижада, саудиялик мухлислар ижтимоий тармоқларда нафақат португалиялик футболчи билан шартномани бекор қилишга, балки уни мамлакатдан депортация қилишга ҳам чақиришмоқда. Унинг футбол оламида қандай мавқега эгалиги ва Саудияга келиши учун унга қанча пул тўлангани мухлисларни қизиқтираётгани йўқ. Улар ҳатто диний полицияси бор мамлакатда футболчининг бундай хатти-ҳаракатларидан ғазабланишмоқда.

Шу билан бирга Роналдуни жазоламаслик ҳақидаги қўмита қароридан ҳайратда, чунки ҳуқуқбузарлик содир этиб, мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган Кейта мисоли уларга Криштиануни айблаш учун асос бўлиб турибди. Ижтимоий тармоқлардаги иккинчи тоифа мухлислар эса юлдузнинг барча одобсизлигига қарамай, мамлакатда одамларни шунга ўхшаш ҳаракатлар учун тақиқлаган давр ўтмишда эканлигини иддао қиляпти. Хуллас, “Роналдуга тегиб бўлмайди”, “Роналду хоҳлаганини қила олади”, “У ҳамма нарсада дахлсиз бўлиш иммунитетига эга, чунки бу унинг шартномаси бандларидан бири” каби фикрлар билан мухлислар ўзаро баҳслашишмоқда. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Роналдунинг Саудиядаги тақдири қандай кечиши борасида якуний хулоса чиқаришга ҳозирча эрта.

Дадажон Фозилов тайёрлади


Спорт


														
														Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча балл йўқотди?

Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча балл йўқотди?

Кеча, 6 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлуб …
16:24 / 07.10.2026

														
														«Текинга жанг қилишга тайёрман».

«Текинга жанг қилишга тайёрман».

Мелиқўзиев чемпионлик жанги учун гонораридан воз кечмоқчи.
16:09 / 07.10.2026

														
														Осиё ўйинлари якунланди.

Осиё ўйинлари якунланди.

Жорий йилги Осиё ўйинларида умумий ҳисобда Ўзбекистон атлетлари 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медалга сазовор бўл…
15:43 / 04.10.2026

														
														Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Саудияни йирик ҳисобда енгди.

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Саудияни йирик ҳисобда енгди.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги жамоа турнир яримфиналига чиқди ва финал йўлланмаси учун баҳсда КХДР ва Япония жамоалар…
16:19 / 25.09.2026

														
														Ўзбекистоннинг барча 6 та жамоаси шахмат Олимпиадасини ғалаба билан бошлади.

Ўзбекистоннинг барча 6 та жамоаси шахмат Олимпиадасини ғалаба билан бошлади.

Ўзбекистон Самарқанддаги шахмат олимпиадасида олтита жамоа билан иштирок этмоқда. 1-турда эркакларнинг учта жамоаси Ямайка, …
08:25 / 17.09.2026

														
														Нурсултон Рўзибоев UFC жангида Майкл “Веном” Пейжга ютқазди

Нурсултон Рўзибоев UFC жангида Майкл “Веном” Пейжга ютқазди

Франция пойтахти Парижда ўтказилган UFC Fight Night турнирида ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев британиялик Майк…
09:33 / 06.09.2026

														
														Пентагон ҳарбийлар учун тестостерон текширувини вақтинча бекор қилди

Пентагон ҳарбийлар учун тестостерон текширувини вақтинча бекор қилди

АҚШ Мудофаа вазирлиги 30 ёш ва ундан катта ҳарбий хизматчиларда тестостерон етишмовчилигини мажбурий текширишни назарда туту…
09:27 / 04.09.2026

														
														"Бунёдкор" клубига 5 миллиард сўм ажратилди

"Бунёдкор" клубига 5 миллиард сўм ажратилди

Қайд этилишича, маблағ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 мартдаги ПҚ-107-сонли "Спорт соҳасини молиялаштири…
18:08 / 01.08.2026

														
														“Менга ҳурматсизлик қилманг” – Месси

“Менга ҳурматсизлик қилманг” – Месси

Месси португалиялик ҳакамга эътироз билдирди.
17:03 / 12.07.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари Германияда тан олиниши мумкин

Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари Германияда тан олиниши мумкин

Ўзбекистоннинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини Германияда тўғридан-тўғри тан олиш имконияти муҳокама қилинди. Миграция аг…
10:04 / 16.10.2026
Саида Мирзиёева Гонконгдаги энг йирик холдинг бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди

Саида Мирзиёева Гонконгдаги энг йирик холдинг бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди

"Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар борлигига ишонаман”…
09:18 / 17.10.2026
Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

“Men bugun sizlarni ko‘proq muloqotga taklif qilaman. Bir narsani bilishlaring kerakki, investor bilan davlat orasidagi O‘zb…
15:13 / 16.10.2026
Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ходимларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва кўрилган чораларни кузатиш механизмлари йўлга қўйилади.
09:14 / 16.10.2026
Сурхондарёда 5-синф ўқувчиси автомобиль бошқариб уни ижтимоий тармоқларга жойлади

Сурхондарёда 5-синф ўқувчиси автомобиль бошқариб уни ижтимоий тармоқларга жойлади

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган шахс томонидан транспорт воситасини бошқарган ҳолати юзасидан муносабат берилди.
11:14 / 17.10.2026
Қизил китобга киритилган қўнғир айиқни овлаганларга жиноят иши қўзғатилди

Қизил китобга киритилган қўнғир айиқни овлаганларга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида Қизил китобга киритилган бир дона Тян-Шан қўнғир айиғи ва уч дона ёввойи тўнғизни о…
09:57 / 18.10.2026
Тошкент вилоятида 15 кг наркотик мусодара қилинди

Тошкент вилоятида 15 кг наркотик мусодара қилинди

Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 15 килограмм гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек …
09:49 / 16.10.2026
Қўғирчоқ ичига “гашиш” яширган аёл ушланди

Қўғирчоқ ичига “гашиш” яширган аёл ушланди

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида чақалоқ кўринишидаги болалар ўйинчоғи ичига “гашиш” яширган 56 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақд…
09:53 / 18.10.2026
Дата-марказлар учун электр таъминоти инфратузилмаси олдиндан режалаштирилади

Дата-марказлар учун электр таъминоти инфратузилмаси олдиндан режалаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги инвесторлар билан мулоқотда янги электр станциялари билан бир қаторда электр…
15:03 / 16.10.2026
Энергетика лойиҳаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштироки кенгайтирилади

Энергетика лойиҳаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштироки кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳаси инвесторлар билан мулоқотда Ўзбекистон халқаро энергетика ҳамкорлигида ўз…
15:20 / 16.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!