Аввалроқ хабар берилганидек, ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Германиянинг Дюсселдорф шаҳри мезбонлик қилаётган “WR Chess Masters” турнирида иштирок этмоқда.
Кеча ҳамюртимиз мусобақанинг дастлабки турида Ян Непомняший билан рўбарў келиб, жаҳон рейтингида иккинчи ўринда бораётган рақиби билан дурангга имзо чекди.
Ўз навбатида, бугун Абдусатторов 2-тур доирасида яна бир бошқа россиялик спортчи Андрей Есипонкага қарши оқ доналарда ўйнайди.
Маълумот ўрнида, Есипинко 1-турда 7 соатдан кўпроқ вақт давом этган баҳсда Винсент Кеймерни мағлубиятга учратди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!