Кореядан навбатдаги хушхабар, ҳамюртимиз Руслан Нурудинов Осиё биринчилигида -109 кг вазн тоифасида қитъа чемпионлигини қўлга киритди.
Даст кўтариш машқида 177 кг билан кумуш медалга сазовор бўлди, силтаб кўтаришда жаҳон рекорди соҳибига бу сафар олтин медал учун 228 кг етарли бўлди.
Якунда иккикураш натижасига кўра, 405 кг билан, энг яқин таъқибчисини 6 кг.га ортда қолдириб, ушбу вазн тоифасида барча рақибларидан устун эканлигини кўрсатиб, Осиё чемпионига айланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!