Кредит карточка ҳажмидаги ноодатий қурилмалар

Техника 25-12-2014

Олдинлари кичикроқ нарсаларга гугурт ҳажмидай дея таъриф берардик, ҳозир эса пластик карточкадай деган сўзни қўллаймиз. Бугун ҳар бир инсонда мавжуд бўлган банк картаси оддий ва жуда қулай воситадир. Кўриниши ва ҳажми қулайлиги кредит карточка ҳажмида бўлган қурилмаларнинг тўлиқ класи ишлаб чиқилишига сабаб бўлди. Бугун биз ана шундай 7 та ноодатий ва қизиқарли гаджет ва девайслар ҳақида сўз юритамиз. 

“Talkase” – кредит карта ҳажмидаги захира мобиль телефони

“Talkase” – бу одатий бўлмаган мобиль телефон. Смартфонлар планшетга айланаётган бир пайтда телефоннинг кичиклашиши ажабланарли. “Talkase” ишлаб чиқарувчилари уни захирадаги мобиль телефон сифатида ишлаб чиқишган. У ҳамёнда кредит карточкалар қаторида туради. Кичик телефондан асосий телефон қолиб кетган, йўқолиб ёки ўчиб қолган ҳолатларда фойдаланиш мумкин.

“Talkase” телефони Bluetooth га эга, ҳамма контактлар, электрон хат ва ёзув китобини ўзида сақлайди. Қурилма кутув режимида 100 соат, узлуксиз гаплашилса 2,5 соат ишлайди. Унинг нархи 35 АҚШ доллари.

“Poco Pro” – кредит карточка ҳажмидаги фотокамера 

“Poco Pro” – мобиль телефонда олинган суратлар сифатидан қониқмаган, шунингдек, доимий равишда катта фотоаппарат олиб юришни истамаганлар учун мўлжалланган. Унинг қалинлиги 7 мм. Қурилма суюқкристалли, диагонали 2,4 дюйм бўлган, 16 мегапикселли сенсор экранга эга. 32 гигабайтгача microSD форматида бўлган суратларни хотирасида сақлай олади. Ажойиб қурилма бор-йўғи 50 грамм оғирликка эга. Унинг баҳоси 300 доллар.

Мобиль телефон учун захира аккумулятор

Энг сўнгги моделдаги смартфонлар кўп қувват талаб этади ва фаол режимда ишласа қуввати бир кунга етмайди. Шунинг учун мобиль телефон фойдаланувчилари ташқи аккумлятор хизматига мурожаат этишади. Ва уни ўзлари билан олиб юришади. Шу боис батареялар ҳажми ҳам кичиклашиб бормоқда. Мана шундай қурилманинг номи “Credit Card Sized Cell Phone Backup Battery”. Уни ҳамёнингизда ҳам сақлашингиз мумкин. “CCSCPBB” 5000 мАч сиғимга эга. У ёрдамида смартфонни одатий аккумляторга қараганда икки баробарга кўпроқ қувватлантирса бўлади. Унинг баҳоси 30 доллар. 

“SwissCard” – кредит карточка ҳажмидаги швейцарча пичоқ

“SwissCard” кўплаб вазиятларда асқотувчи турли асбобларнинг тўплами. Кўпқиррали буклама пичоқ жуда қулай, пластик карточка шаклида ишлаб чиқарилган.

“SwissCard” 11 турдаги вазифани бажаради. У пичоқ, қайчи, турли бурагичлар, қисқич, нинатўғнағич, тишковлагич, ручка, транспортир (бурчак даражаларини ўлчайдиган чизмачилик асбоби), чизғич, шунингдек, тирноқэговлагич бўлиб бера олади. Бу қурилмаларнинг барчаси кичик банк картаси шаклида ҳамёнингиздан жой олиши мумкин. Маҳсулот нархи — 25 доллар. 

“GOLD CombiBar” – кредит карта ҳажмидаги олтин ёмби'

Ҳамёнингиздан барча пулларни жамлаган кредит карточкагина эмас, олтин захираси ҳам жой олиши мумкин. Швейцария банкларидан бири биринчилардан бўлиб сотувга кредит карточка ҳажмидаги олтин ёмбиларни чиқаришни бошлади. “GOLD CombiBar”ни нақд пул керак бўлганда исталган банкга сотиш мумкин. “CombiBar” 2153 доллар туради. Бу нарх олтин баҳосига қараб ўзгариши мумкин.

“GOODRAM USB Credit Card” – кредит карточка ҳажмидаги хотира карточкаси

Бу қурилма маълумот қанча кўп бўлса, шунча яхши деган пайтингизда ёрдамга келади. “GOODRAM USB Credit Card” атайлаб банк картаси шаклида ишланган. Одатий флешкангизни қаерга қўйганингизни эсингиздан чиқарган пайтингизда “GOODRAM USB Credit Card” сизнинг ҳамёнигизда ташриф қоғоз ва кредит карточкалар билан турган бўлади. 16 гигабайт сиғимли мосламанинг нархи 10 доллардир.

 

“EON/C” – кредит карточка шаклидаги фонарча 

“EON/C”нинг қулайлиги сизни ҳайратга солиши шубҳасиз. Ёруғликдиодли қурилма қоронғи кўчаларда йўлингизни ёритади.  Чўнтак фонарларидан асосий фарқи унинг ҳажмидадир. Уни чўнтакда, кармонда сақласа бўлади. Ҳар куни қўлламаслингиз ҳам,   у энг керакли пайтда ёрдамга келади. “EON/C”нинг нархи 10 доллар.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ