Кроссовкаларни оппоқ сақлаш учун фойдали маслаҳатлар

Оммабоп 22-08-2016

Оппоқ кедалар доимо ўзининг тозалиги билан атрофдагилар ҳавасини келтириши керак. Шу сабабли, бундай спорт оёқ кийими эгалари кўпинча икки ўт орасида қолишади — тўқ рангли кроссовкаларни танлаш ёки оқ кедаларни доимо тоза сақлаш. Кроссовкаларни оппоқ қордек тоза сақлаш усули бор. 


Профилактика

Шифокорларнинг кўп такрорлайдиган гапи бор: касалликни даволагандан кўра, уни олдини олган маъқул. Кедалар билан ҳам шундай иш қилиш керак. Кеда сотиб олгач, дарҳол уларга қўшимча ҳимояни кўрсатиш керак. Бунинг учун махсус ҳимоялайдиган сув қайтарувчи воситани олиб, уни тоза ва қуруқ кроссовкага суртиш керак бўлади. Бунинг учун силиконли спрей яхши қўл келади. Уларни доимий тарзда суриб туриш керак.


Ювиш

Кўплаб кроссовка ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини кир ювиш машинасида ювиш мумкин дея қайд этишади — бу эса нотўғри, бу йўл билан кроссовкаларингиз ташқи кўринишига зиён келтирасиз. Машинада энг яхшиси кедаларнинг қўшимча қисмлари, масалан, боғич ва патакни ювинг.


Тозалаш

Оқ кроссовкаларнинг узоқ хизмат қилиши нинг гарови — тепа ва пастки қисмини мунтазам тозалаш. Муҳими, кроссовканинг қайси материалдан ишлаб чиқарилганига эътибор қаратиш мумкин. Чарм ва резина нам латтада жуда яхши тозаланади, текстиль кроссовкаларини эса қаттиқ толали шёткада тозалаш керак. Тоза кроссовкаларга ҳимоя спрейини сепиш керак. Замш ва нубукли кроссовкаларни махсус оқартирувчи таркибли воситалардан фойдаланган маъқул. Бу кирни йўқотиб, матони чиройли ушлаб туришга ёрдам беради.


Пошна

Кроссовка тагини ҳам худди устидек тозалаш лозим. Бу ёриқлар ва кетмайдиган доғларни ҳам олдини олади. Профилактика сифатида пошнага сув қайтарувчи эффект берадиган силиконли гель суртиш лозим. Пошнани тозалаш учун қаттиқ чёткадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.


Қуритиш

Тозаланган кедаларни энг яхшиси хона ҳароратида қуритган маъқул. Энг яхши вариант — қуёшда қуритиш. Оёқ кийимларни батареяда ҳеч қачон қуритиш керак эмас. Улар ўз қолипини йўқотиши мумкин



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ