Кундалик тутиш керакми?

Оммабоп 7-05-2015

Нима бўлишидан қатъи назар инсон ўзи учун кундалик тутгани ҳар томонлама фойдали. Чунки инсон бор дард-у қувончини бир парчагина қоғозга бўлса-да, тўкиб сочади. Елкасидаги оғир юкни кетказади. Бундан ташқари кундалик – ширин ва аччиқ хотираларни ёдга солувчи, бўлиб ўтган воқеа-ҳодисаларни маълум бир вақт ўтгач, таҳлил этишга ёрдам берувчи энг яхши воситадир. Айримлар кундаликни шунчаки тутишади ва илгари ёзган битикларига умуман қайтмайди. 

Аммо психологлар тавсиясига кўра, инсон кундалигини ҳар-ҳар замон ўқиб туриши керак экан. 

Миямиз шундай тузилганки, унда кераксиз маълумот ва унутилиши керак бўлган хотиралар минг афсуски сақланиб қолади. Энг керакли ва зарур нарсалар, асосий рақамлар ва ажойиб ғояларни эса ёдимиздан чиқарамиз. Бу каби ғоя ва таклифларни ёддан чиқармаслик учун кундалик тутиш анча фойда беради.   

ЭСКИ БИТИКЛАРГА ЯНГИЧА ЁНДОШУВ

Баъзида шундай ғоялар туғиладики, улар ўша вақтда эмас, ўз замонида, маълум бир вақт келгачгина асосий қадр-қимматини топади. Масалан, “Аватар” фильмининг сценарийси бундан 15 йил илгари ёзилган. Бу ҳали ҳаммаси эмас, фильм ғояси эса, режиссёр Камероннинг миясига бундан ҳам илгари, ёшлик пайтида келган экан. 

Чарльз Дарвиннинг энг машҳур ғоялари ҳам унинг кундаликларига ҳар қадамда ёзган ёзувлари билан машҳур бўлган.  

Чарльз Дарвин ўғли билан 

Масалан, унинг “Ҳайвонлар ва одамларнинг ҳис-туйғуларини изҳор этиши” ҳақидаги иши 1872 йилда чиққан бўлса-да, аслида бу ишдаги асосий кузатувлар Чарльзнинг 1839 йилда ёзиб қўйган ёзувлари асосида тайёрланган эди. Муаллиф тўнғич ўғли дунёга келганда, фарзандининг руҳиятини кузатган ҳолда кундаликларига барчасини ёзиб борган.

Инсон кундаликларидаги ёзувларини вақтлар ўтиб қайта ўқир экан, унинг ҳаёлига янгидан-янги ғоялар кела бошлайди. Ўтган узоқ йиллар сизга фақат фойда келтиради. Замонлар ўтиб, ўша пайтлардаги фикрга бошқача кўз билан қарай бошлайсиз. Ғояларнинг янгича ёндошуви, янгича тажрибалар, сизни ўраб турган муҳитнинг ўзгаргани барчаси ўша эски фикрларнинг амалга ошишига туртки бўлади.   

ЎЗ МАҚСАД-ҒОЯЛАРИНГА ҚАЙТАДАН БАҲО БЕРИШ ВА  ТУЙҒУЛАРНИ ЗАНЖИРДАН ОЗОД ЭТИШ 

Мен кундалик тутишни яхши кўраман. Албатта, буни бир тизимга солган ҳолда ўта тартибли кўринишда ёзаман, деб бўлмайди. Миямга келган ҳар қандай ғоя, фикр ва кечинмаларимни, ҳар жойга, ҳар ҳил вақтда таҳлилларимни оддий қоғозга, ён дафтаримга ёзиб кетавераман. 

Биласизми, инсонларнинг ўз хотираларини ўқиб туриши жуда қизиқ. Гарчи ундаги кечинмалар умумий тарзда, қисқа қилиб ёзилган бўлса-да, вақти келиб улар жуда муҳим буюк асарга айланиши мумкин.    

Бўлиб ўтган дилхираликларни ўқиб, ўз-ўзинга таскин берасан. Воқеаларни ўқиб қаерда, нима хатоларга йўл қўйганингни таҳлил этасан… Келгуси сафар бу хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қиласан.

Слава Баранскийнинг “Ён дафтар тутиш қоидалари” ҳақидаги мақоласида кундаликларга фақат яхши воқеаларни эмас, барча кўнгилсизликларни ёзиб бориш керак. Ана шунда бўлиб ўтган воқеа-ҳодисаларнинг аниқ манзараси намоён бўлади. Орзуларинг, қилишинг керак бўлган ишларингнинг барчасини амалга ошганини ўқиб, кўнглингда қувонч ҳиссини туясан.  

XABARDOR.UZ / Севарабегим



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

  • Laylo
    2 йил олдин


    Yoshligimda kundalik tutib u boshqalarni quliga tushib qolgandi, va bu menga juda noxushlik keltirgan :-)))) Kundalik faqat g'oyalar, muhim fikrlar va esda saqlash kerak bo'lgan ma'lumotlar uchun bo'lib qoldi keyinchalik :-)

    • Bahodir Sultonov
      2 йил олдин


      kundalik tutish kerak

    • sevarabegim
      2 йил олдин


      Mashxur yozuvchilardan biri bilan ham xuddi shunday voqea sodir bo'lgan. Keyinchalik u kechinmalarini yoziboq, ularni boshqa insonlar o'qimasligi uchun, darhol yoqib yuborgan. Bu kimlardir uchun kulguli tuyulishi mumkin, ammo " zero ichingdagini bir ozginaga bo'lsada qog'ozga tushirib olishning o'zi ham bir baxt aslida" degan ekan...

      • asror
        1 йил олдин


        to'gri etasiz ichingizdagini tuyg'ularingizni kimgadir aytsaiz kun u ham birovga gullab qo'yiwi mn wu eng yaqin do'st kundaligingiz bo'ladi barcha dardlaringizni to'kib solsangiz ham u jim turib sizni ewityotgandan bo'ladi

    • Oybek
      2 йил олдин


      Kundalik yaxshi nersa.
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ